Қайднома

Қидирув

Шин Тэ Йонг: Ўзбекистонни албатта мағлуб этамиз

Шин Тэ Йонг: Ўзбекистонни албатта мағлуб этамиз

  02.09.2017 21:19
  0
  890
Шин Тэ Йонг: Ўзбекистонни албатта мағлуб этамиз

Бугун Инчон аэропортида корейслар бош мураббийи Шин Тэ Йонг Ўзбекистон сафари олдидан корейс матбуотига фикрларини билдирди. Суриянинг ҳам курашга қўшилганлиги корейсларни хавотирга сола бошлаганлиги, бош мураббийда ташвиш уйғотганлиги сезилди.

«Қийин вазият вужудга келди. Лекин руҳий ҳолатни туширмаслигимиз лозим», — деди Шин Тэ Йонг. «Эрон билан ўйинда камчиликлар бўлди.

Биз олға интилишда давом этишимиз керак. Мен вазиятни борлигича айтишни ёқтираман.

Баҳоналар қилиш менинг услубим эмас. Мен Ўзбекистон билан ўйинда ғалаба қозонишимизга ишоняпман».

«Суонси» аъзоси Ки Сонг Йонгнинг майдонга тушиш имкониятлари ҳақидаги саволга Жанубий Корея бош мураббийи шундай деди:

«Жисмоний ҳолати анча яхшиланган бўлса-да бир кунда спорт формасига кириши қийин. Майдонга тушиш имконияти элликка-эллик».


Манба: www.stadion.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz