Қайднома

Қидирув

#Hamburg2017: Шаҳрам Ғиёсовдан чиройли ғалаба ва Роналдуча услуб

#Hamburg2017: Шаҳрам Ғиёсовдан чиройли ғалаба ва Роналдуча услуб

  02.09.2017 23:22
  0
  1057
#Hamburg2017: Шаҳрам Ғиёсовдан чиройли ғалаба ва Роналдуча услуб

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда.

-69 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов финал жангида кубалик рақиби Рониель Иглесиасга қарши рингга кўтарилди.

Шаҳрам жангни жуда ҳам фаол тарзда бошлади ва мана шундай руҳда уч раундни ўз фойдасига ҳал этди. Ҳакамлар жанг якунида Ғиёсовнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди ва жанг якунида ўзининг одатий Роналдуча услубини барчага кўрсатиб қўйди.

Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида жаҳон чемпионати мусобақасида олтин медалга эга чиққан ягона боксчи сифатида тарихга муҳрланди.

Эслатиб ўтамиз, бироз авввал ўзбекистонлик уч нафар боксчи Ҳасанбой Дўстматов, Жасурбек Латипов ва Иқболжон Холдоровлар кубалик рақибларига мағлуб бўлишди, аммо нуфузли мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Маълумот ўрнида, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар спортчиси жаҳон чемпионати мусобақасида иштирок этиб улардан 4 нафари финал баҳсларига етиб келишди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz