Қайднома

Қидирув

Испания ўз майдонида Италияни йирик ҳисобда таслим қилди

Испания ўз майдонида Италияни йирик ҳисобда таслим қилди

  03.09.2017 08:20
  0
  603
Испания ўз майдонида Италияни йирик ҳисобда таслим қилди

ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасида кечган Испания ва Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

«Сантьяго Бернабеу»да кечган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Иско жарима зарбасини қойилмақом қилиб бажарди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлим сўнггига яқин яна Иско жарима майдони ташқарисида рақиб футболчиларини усталик билан алдаб ўтди ва дарвозабонга ноқулай бўлган зарба йўллади. Ушбу зарбани Буффон қайтаришга ожизлик қилди ва шу тариқа ҳисоб 2:0 кўринишини олди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида катта саҳнага заҳирадан майдонга қўшилган Альваро Мората чиқди. Моратанинг аниқ зарбаси испанларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

ЖЧ-2018 саралаши, Европа
7-тур

Испания – Италия 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 13 Иско, 2:0 – 40 Иско, 3:0 – 77 Мората.

Испания – Де Хеа, Рамос, Альба, Карвахаль, Пике, Асенсио (Сауль, 78), Коке, Сильва, Иньеста (Мората, 72), Иско (Вилья, 89), Бускетс.

Италия – Буффон, Бонуччи, Бардзальи, Дармиан, Кандрева (Бернардески, 70), Спинаццола, Верратти, де Росси, Инсинье, Иммобиле (Габбьядини, 78), Белотти (Эдер, 70).

Огоҳлантиришлар: Верратти (4), Бонуччи (12).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz