Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» - «Барселона»: Афсоналар учрашувида дуранг қайд этилди

«Манчестер Юнайтед» - «Барселона»: Афсоналар учрашувида дуранг қайд этилди

  03.09.2017 08:52
  0
  766
«Манчестер Юнайтед» - «Барселона»: Афсоналар учрашувида дуранг қайд этилди

Кеча "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Барселона" клубингинг афсонавий футболчилари "Олд Траффорд" стадионида хайрия ўйинида иштирок этишди.

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Манчестерликлар сафида Руд ван Нистелрой ва Дэнни Уэбберлар ҳисобларига гол ёзишган бўлса, "Барселона"да Луис Гарсия ҳамда Гаиска Мендьеталар ҳисобни дуранг бўлишига сабабчи бўлишди.

Ўйин 22 май Манчестер, 17 август Барселона шаҳарларида уюштирилган бир қатор терактларда вафот этганлар хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди. Футболчилар эса қора боғич билан майдонга тушишди.

Шунингдек, футболчилар либосдаги исм ўрнига "Манчестер" ва "Барселона" ёзувлари туширилган футболкаларда майдонга чиқишди. Хайрия ўйинида чиптадан тушган барча пуллар хайрия ишларига сарфланади.

«Манчестер Юнайтед» – «Барселона»  2:2

Голлар: 1:0 – 14 пенальти, ван Нистелрой, 2:0 – 43 Уэббер, 2:1 – Гарсия, 2:2 – 81 Мендьета.

«Манчестер Юнайтед»: Ван Дер Сар, Броун, Дублин, Жонсен, Парк Жи Сун, Поборский, Йорк, Сильвестр, Блумквист, Луи Саа, Ван Нистелрой.

«Барселона»: Ангой, Беллетти, Эдмилсон, Дею, Абидал, Давидс, Серхи, Мендьета, Симан, Клюйверт, Гойко.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz