Қайднома

Қидирув

Хуммельс Германия терма жамоаси мухлисларини безори деб атади

Хуммельс Германия терма жамоаси мухлисларини безори деб атади

  03.09.2017 13:47
  0
  479
Хуммельс Германия терма жамоаси мухлисларини безори деб атади

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс ЖЧ-2018 саралаши доирасида Чехияга қарши кечган учрашувда тартибсизликларни келтириб чиқарган мухлисларни танқид остига олди.

«Бу фалокат, мухлислар ўзларини жуда ёмон тутдилар. Ишқибозлар буни бир дақиқалик сукут вақтида бошладилар, кейин улар Вернерни ҳақорат қилдилар ва ўша даҳшатли ҳайқириқларни ижро этдилар.

Биз бундай мухлислардан бутунлай қутилишни истаймиз. Улар Германия терма жамоаси мухлислари эмас, улар безорилар. Уларни стадионга киритмаслик керак», – дейди Хуммельс.

Эслатиб ўтамиз, Чехияга қарши сафар ўйинида германиялик мухлислар бир қатор тартибсизликларни келтириб чиқарганлар.


Манба: www.goal.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz