Қайднома

Қидирув

Эронлик футболчиларига мукофот пули йўқ, лекин...

Эронлик футболчиларига мукофот пули йўқ, лекин...

  03.09.2017 17:25
  0
  1011
Эронлик футболчиларига мукофот пули йўқ, лекин...

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Жанубий Корея термасига қарши ўйинда қайд этилган голсиз дурангдан сўнг ОФК расмий сайтига интервью берди. Сеулдаги ўйинда эронлик футболчилар ярим соатдан кўпроқ вақт давомида бир киши камроқ ҳаракат қилган бўлса-да, якунда барибир дарвоза даҳлсизлиги сақлаб қолинди. Ваҳоланки Эрон ЖЧ чиптасини аллақачон қўлга киритиб бўлганди, деб ёзди ОФК сайти. Шунга қарамай форслар «А» гуруҳидаги юришни давом эттириш учун ҳаракат қилди.

"Мен бу учрашувни биз учун катта ўйин деб айта олмасдим. Шунга қарамай, унда ҳақиқий жанг борди. Айниқса, иккинчи бўлимда бир киши кам қолганимиздан сўнг шогирдларим билан фахрланишни бошладим. Улар жамоа сифатида ўсаётганликларини, бирдамлигимиз ортиб бораётганини кўрсата олишди.

Биз саралашни мағлубиятсиз якунлаш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Шунчаки ўйиндан-ўйинга ривожланиб боришимиз кераклигини тушунамиз. Шунинг учун ҳам яхши ҳимояланишга, ҳужумда ҳам фаол бўлишга ҳаракат қилдик. Бу ўйинда футболчиларим ўзига хос ҳарактер кўрсата олди" - деди Карлуш Кейруш.

Эрондаги 6,5 йили давомида Карлуш Кейруш мамлакат бош жамоасида катта ўзгаришларни амалга оширди. Унинг бошқарувида форслар кетма-кет икки бор мундиалда тўп тепиш имкониятига эга бўлишди. Эрон термаси ФИФА рейтингида Осиё мамлакатларини ортда қолдириб, қитъанинг энг олди футбол жамоасига айланиб олди.

Форслар ЖЧ—2018 саралашининг 6 учрашувида зафар қучди ва 3 та ўйинни дуранг билан якунлади. 9 та ўйин давомида Эрон бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

"Футболчилар ўзларининг ҳаёти учун, тарихда қолиш учун, ўз ғурури учун жавлон урмоқда. Жаҳон эронлик футболчиларнинг бу жасорати ҳақида гапириши уларнинг руҳиятини кўтаради ва шундай бўлиши ҳам керак. Ахир эронликлар ҳеч қандай рағбат ва мукофот пулларисиз шунга муваффақ бўлишди. Мен ҳаётим давомида улар каби йигитларни кўрмаганман" - деди Кейруш.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz