Қайднома

Қидирув

Осиё клубларининг садоқат тимсолига айланган футболчилари

Осиё клубларининг садоқат тимсолига айланган футболчилари

  04.09.2017 06:26
  0
  1626
Осиё клубларининг садоқат тимсолига айланган футболчилари

Статистикага қарасак, Осиёда ҳам битта клубга кучли садоқат билан хизмат қилаётган футболчилар жуда кўп. Бунга биринчи навбатда, маҳаллий менталитет сабабдир.

Қолаверса, қитъамизда бошқа муҳитда ўзларини нималар кутаётганини тасаввур қилолмайдиган ёки буни хоҳламайдиган ўйинчилар (мисол учун, саудиялик Ёсир ал Қаҳтоний) сафи кенггроқ.

Шунингдек, тил билмаслик муаммоси ва сиёсий сабаблар ўлароқ, осиёликлар дейлик, Европа футболида жавлон уришда анча қийналадилар. Хуллас, бугун эътиборингизга Осиё миллий чемпионатлари (жумладан, олий лигамиз) клубларида чин садоқат тимсолига айланган футболчилар ҳақида имкон қадар маълумот тақдим этмоқчимиз.

Аввало, эътиборга олинг, ушбу мақоладаги айрим кўрсаткичлар жорий йил 10 август ҳолати бўйича келтирилган.

Япония миллий чемпионати

Садоқат тушунчаси японлар қон-қонига сингиб кетган. XIX аср ўрталарида бошланган Мейзи ислоҳотларидан сўнг кейинги юз йилликда ҳам японлар иш билан таъминловчи корхона ёки компаниялар, бошқача айтганда, хўжайинга мислсиз садоқат билан хизмат қилишда давом этавердилар. Иш берувчи ўз навбатида, ушбу садоқат эвазига ўз ходимини доимий нафақа ва уй-жой масаласида қўллаб-қувватлайди.

Японларга хос садоқатни футболда ҳам яққол кўриш мумкин. Ҳар ҳолда, қитъамизда битта клуб сафида узоқ вақтдан буён тўп сураётган футболчилар рейтингининг юқори ўнлигида Япония «J»-лигасидан 5 нафар вакил бор. Шу ўринда қўшимча маълумот сифатида айтиш керак, Афинанинг «Этникос» клуби марказий ярим ҳимоячиси, 39 ёшли Христос Погиатис бу борада жаҳон рекордчиси саналади.

У Греция жамоаси сафида фаолият бошлаганига 22 йилдан ошди. Япон футболчиларига қайтсак, уларда ҳам қитъадошлари каби тил ва муҳитга мослашиш муаммоси мавжуд. Тўғри, сўнгги йилларда япониялик ёшлар Европа ва Жанубий Америкада таҳсил олишни бир қадар ўзлаштирдилар. Улар айни шу омил самараси ўлароқ, эндиликда бундеслигадек топ-лигаларда бемалол ўйнай бошладилар.

Мицуо Огасавара. 1979 йил 5 апрелда таваллуд топган. «J»-лигасида 19 мавсумдан буён ўйнамоқда. 40-рақам соҳиби ярим ҳимояда тўп суради важонажон клуби - «Кашима Антлерс» сафида 6 карра мамлакат чемпиони бўлиш баробарида Император кубогини 3 бора боши узра баланд кўтарган.

Айтиш жоиз, у мавсум-2006|2007да ижара келишуви асосида Италия «А» сериясида ҳам ўйнаб қайтган. Яъни «Мессина» клуби сафида 8та ўйинда қатнашиб, 1та гол урган. Мацуонинг Япония терма жамоасидаги статистикаси ҳам чакки эмас: 55та ўйин, 7та гол.

Футболчи (клуби)

Муддат

Мицуо Огасавара («Кашима Антлерс»)

19 йил 7 ой 9 кун

Хитоши Согахата («Кашима Антлерс»)

19 йил 7 ой 9 кун

Казуюки Морисаки («Санфречче Хиросима»)

18 йил 7 ой 9 кун

Сейго Наразаки («Нагоя Грампус»)

18 йил 7 ой 9 кун

Казуюки Хирамото («Токио Верди»)

18 йил 7 ой 9 кун

Куние Китамото («Виссель Кобе»)

17 йил 7 ой 9 кун

Ясухито Эндо («Гамба Осака»)

16 йил 7 ой 9 кун

Кацую Ишихара («Вентфорет Кофу»)

16 йил 7 ой 9 кун

Южи Наказава («Йокогама Ф.Маринос»)

15 йил 7 ой 9 кун

Юзо Курихара («Йокогама Ф.Маринос»)

15 йил 7 ой 9 кун

Ўзбекистон миллий чемпионати

Сўнгги йилларда журналист ва футбол мутахассисларимиз мавсум аввалида футболчиларнинг ёппасига бошқа клубларга кўчиб ўтишларига эътибор қаратиб, бу ҳолат садоқат тушунчаси пастлигига боғлиқлигини таъкидлашяпти.

Дейлик, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ёки «Нефтчи» ва «Навбаҳор» клубларида ўйнаган футболчиларнинг ашаддий рақиб сафини тўлдиришлари оддий ҳолдек қабул қилиняпти. Тўғри, шунга қарамай, олий лигамизда битта жамоада анчадан буён фаолият юритаётган футболчилар етарлича топилади.

Мисол учун, Игорь Сергеевнинг яқиндагина Хитойда ўйнаб қайтганини айтувчи мухлисларга эслатма: у Чин юрти жамоасига ижара келишуви асосида борганди. Яна бир изоҳ: гвардиячилар рейтингини тузишда футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома муддати асос қилиб олинган.

Жамол Отақулов. Олий лигада голлари ҳисобини 2016 йили очган ҳимоячи аввалги мавсум 1 марта қизил карточка ҳам олди. Тўғри, Жамол 2012 йили «Динамо» (Самарқанд) шарафини ҳимоя қилганди. Умуман, у жорий мавсум ҳам Ғузор клуби сафида тўп суряпти.

Футболчи (клуби)

Муддат

Туғилган санаси

Жамол Отақулов («Шўртан»)

9 йил 1 ой 10 кун

1985 йил 6 декабрь

Ғайрат Жумаев («Қизилқум»)

7 йил 7 ой 9 кун

1986 йил 2 апрель

Иқбол Бобохонов («Нефтчи»)

7 йил 1 ой 10 кун

1989 йил 19 март

Игорь Сергеев («Пахтакор»)

6 йил 7 ой 9 кун

1993 йил 30 апрель

Фаррух Сайфиев («Насаф»)

6 йил 7 ой 9 кун

1991 йил 17 январь

Ҳикмат Ҳошимов («Металлург»)

6 йил 1 ой 10 кун

1979 йил 12 ноябрь

Жавлон Мирабдуллаев («Бунёдкор»)

5 йил 7 ой 9 кун

1994 йил 19 март

Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)

5 йил 6 ой 9 кун

1989 йил 30 октябрь

Алишер Холиқов («Қизилқум»)

5 йил 1 ой 10 кун

1982 йил 20 апрель

Салим Мустафоев («Локомотив»)

4 йил 7 ой 9 кун

1991 йил 7 март

Акобир Тўраев («Бухоро»)

4 йил 7 ой 9 кун

1996 йил 3 ноябрь

Саудия Арабистони миллий чемпионати

Рўйхатда «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Наср» вакиллари кўп ва бунга клубларнинг молиявий барқарорлиги бош сабабдир. Тўғри, Саудиянинг қолган жамоалари ҳам камбағал эмас. Мамлакатнинг яна бир машҳур клуби - «Ал-Иттиҳод»да эса ҳамон авлодлар алмашинуви жараёни давом этяпти. Умуман, араб футболининг ўзига хос олами бор.

Хусусан, менталитет саудиялик футболчиларнинг бошқа чемпионатларга йўл олишларига тўсқинлик қилса керак. Қолаверса, Европа клублари букмекерлик идоралари билан катта ҳомийлик шартномасига эгалиги боис, Ислом анъаналарига амал қилувчи футболчи билан келишишга ошиқавермайди.

Муҳаммад Бандар ал Шлхуб. 1980 йил 8 декабрда туғилган. 1998 йилдан буён «Ал-Ҳилол» сафида 403 марта майдонга тушиб, 94та гол урган. Саудия термаси сафидаги дастлабки 3та голини 2000 йили айнан бизнинг миллий жамоамиз дарвозасига урган. Саудия Арабистонининг 6 карра чемпиони. 2006 йили Осиёнинг энг яхши футболчиси сўровида 3-ўринни олган.

Футболчи (клуби)

Муддат

Туғилган санаси

Муҳаммад ал Шлхуб («Ал-Ҳилол»)

19 йил 1 ой 10 кун

1980 йил 8 декабрь

Тайсир ал Жассим («Ал-Аҳли»)

13 йил 1 ой 10 кун

1984 йил 25 июль

Ёсир ал Қаҳтоний («Ал-Ҳилол»)

12 йил 1 ой 10 кун

1982 йил 10 октябрь

Абдуллоҳ ал Зорий («Ал-Ҳилол»)

10 йил 1 ой 10 кун

1987 йил 13 август

Мансур ал Ҳарбий («Ал-Аҳли»)

10 йил 1 ой 10 кун

1987 йил 19 октябрь

Абдулазиз ал Доссарий («Ал-Ҳилол»)

10 йил 1 ой 10 кун

1988 йил 10 октябрь

Наваф ал Обид («Ал-Ҳилол»)

9 йил 1 ой 10 кун

1990 йил 26 январь

Салмон ал Фараж («Ал-Ҳилол»)

9 йил 1 ой 10 кун

1989 йил 1 август

Ҳусайн Абдулғаний («Ал-Наср»)

8 йил 2 ой 9 кун

1977 йил 21 январь

Муҳаммад ал Саҳлавий («Ал-Наср»)

8 йил 1 ой 10 кун

1987 йил 10 январь

Абдуллоҳ ал Эназий («Ал-Наср»)

8 йил 1 ой 10 кун

1990 йил 20 сентябрь

Иброҳим ал Ғолиб («Ал-Наср»)

8 йил 1 ой 10 кун

1990 йил 28 сентябрь

Шайе Шараҳилий («Ал-Наср»)

8 йил 1 ой 10 кун

1990 йил 30 май

Эрон миллий чемпионати

Эрон чемпионати олий дивизионида «Парс Жануби Жам» ва «Сепидруд Рашт» клублари дебютант сифатида иштирок этяпти. Айнан шу клублар сафидаги икки футболчи кўп йиллик садоқат туфайли элита билан танишиш бахтига муяссар бўлди.

Марказий ва Ғарбий Осиёда энг кучли биринчиликлардан бири ҳисобланган Эрон лигаси еврофутбол билан яхши алоқаларга эга. Айниқса, Туркия чемпионатига яқин.

Хуллас, форс ўлкаси истеъдодлари «кўҳна қитъа»га йўл олиш учун бор маҳоратларини аяшмайди. Шу сабабми, сўнгги йилларда ички чемпионатда битта клубда садоқат билан ўйнаш анъанаси анча сусайди.

Ғасим Ҳаддадифар. 1983 йил 12 июлда туғилган. 1996-2003 йилларда «Зоб-Оҳан» мактабида тарбияланган футболчи фақат икки мавсум бошқа жамоалар («Санат Нафт» ва «Тракторсози»)да ижара асосида ўйнади. Энг қизиғи, жамоанинг вице-сардори саналган 34 ёшли ярим ҳимоячи ҳали мамлакат чемпиони бўлмаган. Аммо 2015 йили Эроннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган.

Футболчи (клуби)

Муддат

Туғилган санаси

Ғасим Ҳаддадифар («Зоб-Аҳан»)

14 йил 1 ой 10 кун

1983 йил 12 июль

Ҳусайн Папи («Сепаҳон»)

13 йил 1 ой 10 кун

1985 йил 27 февраль

Эрфан Рузбеҳ («Парс Жануби Жам»)

12 йил 1 ой 10 кун

 

Алиризо Иззати («Нафт Теҳрон»)

10 йил 1 ой 10 кун

1987 йил 31 январь

Аюб Вали («Фулад»)

9 йил 1 ой 10 кун

1987 йил 9 август

Ҳусайн Бағлани («Санат Нафт»)

7 йил 1 ой 10 кун

1990 йил 4 август

Хусро Ҳайдари («Истиқлол» Т.)

6 йил 1 ой 10 кун

1983 йил 14 сентябрь

Ҳамад Шири («Сайпа»)

6 йил 1 ой 10 кун

1986 йил 16 апрель

Рузбеҳ Шаҳалидўст («Сайпа»)

6 йил 1 ой 10 кун

1986 йил 21 май

Суҳайл Ҳағшинас («Сепидруд Рашт»)

6 йил 1 ой 10 кун

1982 йил 26 июнь

Аҳмад Абдуллоҳзода («Фулад»)

5 йил 7 ой 9 кун

1993 йил 6 май

БАА миллий чемпионати

БАА чемпионати ҳам ўз анъаналарига эга. Бу мамлакатда футбол юлдузларини тарбиялаш анча қийин. Лекин клублар маҳаллийлаштириш йўлидан боришни ҳам хушламайди. БАА футболи раҳбарияти янги асрда иш бошлаган академиялар орқали аввало, клублар, шунингдек, мамлакат терма жамоаларига садоқатли футболчилар тарбиялашни асосий мақсад сифатида белгилаб олган.

Исмоил Матар 1983 йил 7 апрелда таваллуд топган. Тақдири «Барса» сардори Андрес Иньестаники билан ўхшаш. 1997-2001 йилларда «Ал-Ваҳда» мактабида таҳсил олган паст бўйли (167 см.) футболчи мавсум-2009да Қатарнинг «Ал-Садд» клубида ўйнаган - ижара. Исмоилнинг икки укаси ҳам футболчи. Улардан бири - Ёсир «Ал-Жазира»да ўйнамоқда.

Футболчи (клуби)

Муддат

Туғилган санаси

Исмоил Матар («Ал-Ваҳда»)

14 йил 1 ой 10 кун

1983 йил 7 апрель

Ҳамдан ал Камолий («Ал-Ваҳда»)

11 йил 1 ой 10 кун

1989 йил 2 май

Абдулбосит ал Ҳаммадий («Ал-Дафра»)

10 йил 1 ой 10 кун

1976 йил 1 июль

Субайт Хатир («Ал-Жазира»)

9 йил 1 ой 10 кун

1980 йил 27 февраль

Умар Абдулраҳмон («Ал-Айн»)

9 йил 1 ой 10 кун

1991 йил 20 сентябрь

Муҳаммад Абдулраҳмон («Ал-Айн»)

9 йил 1 ой 10 кун

1989 йил 4 февраль

Абдулло Мусо («Ал-Наср»)

8 йил 1 ой 10 кун

1987 йил 23 февраль

Ҳадиф Сайф («Эмирейтс»)

7 йил 1 ой 10 кун

1985 йил 17 февраль

Али Мурод («Ал-Ваҳда»)

6 йил 1 ой 10 кун

1992 йил 13 декабрь

Абдулсалом Жума («Ал-Дафра»)

5 йил 1 ой 10 кун

1977 йил 23 май

Ҳайдар Али («Эмирейтс»)

5 йил 1 ой 10 кун

1979 йил 25 декабрь

Қатар миллий чемпионати

Тасаввуримизда Қатар Юлдузлар лигаси футболчилари клубларни тез-тез алмаштиришади.  Аслида бу фикр бироз нотўғри. Қатар клублари ҳомийларининг ҳотамтойликлари, кенг миқёсда хайр-саховатга эътибор қаратиб, чемпионат тараққиёти учун катта маблағ сарфлашлари футболчиларни муҳитни ўзгартирмасликка ундамоқда.

Муҳаммад Сақр. 1981 йил 17 майда туғилган. У 2011 йили Халқаро футбол статистикаси ассоциацияси томонидан жаҳоннинг энг яхши дарвозабонини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровда топ-17 рўйхатига кирганди.

Чунончи, Сақр 2011 йилнинг 5 ноярь куни «Чонбук Хюндай Моторс»га қарши кечган ОЧЛ финали (бош ҳакам - Равшан Эрматов)нинг пенальтилар сериясида Ким Донг Сан ва Парк Вон Жае уринишларини йўққа чиқариб, жамоаси ғалабасинги таъминлаганди.

Ўшанда қатарлик кипер goal.com сайти томонидан жаҳоннинг ҳафтадаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. Сақр 2004-2012 йиллар оралиғида Қатар термасининг 61та ўйинида қатнашган.

Футболчи (клуби)

Муддат

Туғилган санаси

Муҳаммад Салим («Ал-Араби»)

14 йил 7 ой 9 кун

1985 йил 14 июль

Муҳаммад Сақр («Ал-Садд»)

14 йил 1 ой 10 кун

1981 йил 17 май

Сулаймон ал Наср («Ал-Ҳарайтият»)

14 йил 1 ой 10 кун

1984 йил 27 октябрь

Билол Муҳаммад Ражаб («Ал-Гарафа»)

13 йил 1 ой 10 кун

1986 йил 2 июнь

Ҳамид Зоҳир («Ал-Гарафа»)

12 йил 1 ой 10 кун

1981 йил 21 сентябрь

Иброҳим Мажид («Ал-Садд»)

11 йил 1 ой 10 кун

1990 йил 12 май

Анас Муборак («Ал-Гарафа»)

10 йил 1 ой 10 кун

1984 йил 22 август

Ҳассан ал Ҳайдос («Ал-Садд»)

10 йил 1 ой 10 кун

1990 йил 11 декабрь

Холид Солиҳ («Қатар»)

10 йил 1 ой 10 кун

1986 йил 19 июнь

Умар Барри («Ал-Райян»)

8 йил 1 ой 10 кун

1986 йил 18 июль

Иброҳим Ал Ғаним («Ал-Гарафа»)

8 йил 1 ой 10 кун

1983 йил 27 июнь

ФАРРУХЖОН  тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz