Қайднома

Қидирув

Эрон эртага Сурияга очко улашиши мумкин

Эрон эртага Сурияга очко улашиши мумкин

  04.09.2017 08:23
  0
  1621
Эрон эртага Сурияга очко улашиши мумкин

Эртага бизни Тошкентда даҳшатли ўйин кутмоқда.

Жанубий Корея билан ҳаёт-мамот жангида майдона тушамиз. Лекин ҳозир гап бу ҳақида эмас. 

Гап нариги жуфтликнинг тақдири ҳақида кетмоқда. Бугун Эрон матбуотини кузатар эканмиз, маҳаллий веб сайтларнинг спорт форумларида мухлисларнинг ўзаро ҳар хил мавзудаги гаплари тарқалмоқда. Биз уларнинг форс тилидаги таржималарини имкон қадар ўрганиб чиқдик. 

Яъни, сўнгги турда Эрон Теҳрондаги "Озоди" стадионида Сурия термасини қабул қилади. Агар бу ўйинда Сурия ғалаба қозонса ва биз Кореяни 3 тўп фарқи билан юта олмасак Сурия бизни қолдириб кетиб, кейинги босқичга чиқади.

Буни ҳамма яхши тушиниб турибди ва ҳатто бу борада Сурия Эрон билан келишувга бориши ҳам мумкин эканлиги айтилмоқда.

Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, эртага Эрон Сурияга дуранг натижани тақдим этади. Ҳар ҳолда ютқазиб бермаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Сиёсий каналлар шуни маълум қиляптики, агар Сурия ўз худудидан АҚШ каолициясини қувиб чиқаришга рози бўлса, Эрон Сурияга очко улашиб беради. 

Тахминан шу мазмунда суҳбатлар бўлди ва ҳозир ҳам бўляпти. 

Биз нима демоқчимиз? Албатта бу гаплар сафсата бўлишии мумкин, аммо ҳақиқатдан йироқ эмас. Замонавий футбол ва сиёсатда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Шундай экан, бизнинг Тошкентда ғалабадан бошқа чорамиз йўқ. Акс ҳолда 4-ўринда қолиб кетиш эҳтимолимиз анча баланд. Тўғриси, билмадик энди нима қилишни. Бунақа пайт битта ечим қолади: бирлашиш керак!

Ҳаммамиз бирлашишимиз зарур! 

Ўзбекистон, сенинг қўлингдан ғалаба қозониш келади! Халқинг учун туриб бер!


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz