Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 71-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 71-сонида

  04.09.2017 10:32
  0
  277
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 71-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 71-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Депсиниш даврининг охирги ўйини

Муҳтарам мухлис! Биламиз, бугун кўнглингизга ортиқча гап-сўз сиғмайди…

- Чиқмаган жондан умид, кураш ҳали давом этади

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни ўтказади. Жанубий кореяликларга қарши кечадиган ўйин катта эҳтимолки, гуруҳимиздан мундиалга йўл оладиган иккинчи жамоа номини аниқлаб беради. Тўғри, Теҳронда бўлиб ўтадиган Эрон - Сурия баҳси ҳам гуруҳдаги вазиятга ўзгартириш киритиши мумкин. Лекин кўпчиликнинг нигоҳи «Бунёдкор» стадионидаги ҳаёт-мамот жангига қаратилади, барибир. Сабаб шуки, Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари Россия мундиалига бориш учун бирдек асосий даъвогар бўлиб турибди...

- Вазген Манасян: «Локомотив» ўз тарбияланувчиларига таянади»

Айни пайт «Локомотив» ёшлар жамоасига таниқли мутахассис Вазген Манасян устозлик қилмоқда. Ушбу мураббий ўринбосарлар билан шуғуллана бошлаганидан буён бир қатор ёшлар асосий жамоа сафидан жой олишди. Хўш, «Локомотив» кейинги йилларда ҳам асосий таркибга ўз тарбияланувчиларини жалб этиш сиёсатини давом эттирадими?

- Ниҳоят, 2-ўринга чиқамизми?!

Мана, ЖЧ-2018 саралаши учинчи раунди финишига ҳам етиб келдик. Бу сафарги квалификация жанглари тактик курашларга бой бўляпти. Эрон ва Япония термалари мисолида авлодлар алмашуви жараёнидан енгилгина ўтган ва юқори даражадаги рақобатга тайёр жамоаларни кўряпмиз. Дейлик, азал-азалдан ҳужуми достон форс футболининг ҳимоя тарафдан ҳам мукаммаллик сари интила бошлагани тасдиқланди.  Марчелло Липпи эса Хитойда «сўнгги қўшиқни куйлашга тайёрланяпти». Нима бўлганда ҳам, вакилларимиз сўнгги одимни залворли ташлашларидан умидвормиз. Ишонамизки, ҲУР ЎЗБЕКИСТОНИМИЗ миллий термаси 10-турда ғалаба қозонади ва ниҳоят, 2-ўринга чиқади!

- Фаолият манзили Россия

РФПЛда тўп сурган ўзбекистонлик легионерлар ўнлиги

- Равшан Эрматов: «Видеотакрорлар қўлланилиши тарафдориман»

Тошкент шаҳар прокуратураси меҳнат жамоасининг таклифига кўра, ФИФА рефериси Равшан Эрматов иштирокида очиқ мулоқот кўринишидаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбир меҳмони ўзининг футболдаги босиб ўтган мураккаб йўли, эришган ютуқлари ҳақида камтарлик ва самимият билан ҳикоя қилиб берди.

- Даврон Чориев: «Мендезнинг ўрни билиняпти»

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб қайтди. Биз йиғин якунида термамиз етакчиларидан бири Даврон Чориевдан интервью олдик.

- Бокс ва футбол

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ҳафта ЖЧ саралаши доирасида ўта муҳим ўйин ўтказди. Хитойга қарши кечган учрашув аҳамияти ўта юқори эди. Аммо ҳозир суҳбат мавзуси бу ҳақида эмас. Гап шундаки, Ўзбекистон миллий жамоасининг навбатдаги баҳси бошқа бир муҳим мусобақа - бокс бўйича жаҳон чемпионатига тўғри келди. Термамиз Уханда ўйинга тайёргарлик кўраётган вақтда Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкилланган турнирда олти нафар боксчимиз ярим финалга йўл олган эди.

- «Фурия» олдида мураккаб танлов

ДИЕГО КОСТА vs МОРАТА

- MLS ёхуд «Атланта» тажрибаси

«Атланта» Мерседес»да: мухлис йиғиш бобида қандай рекорд ўрнатиш мумкин?

- Қирол исмига эга Канте

Футбол мезонларига кўра, пакана ҳисобланган  Н`Голо Канте (бўйи - 169 сантиметр) кичик жуссасига мос келадиган лақабларга эга - «тақир ер» ва «генератор». Қаранг, камтарлиги билан ажралиб турувчи бу йигит 4 йил ичида Франциянинг учинчи дивизионидан АПЛ даражасига кўтарилди ва тез орада икки карра чемпионга айланди - аввалига ўзи каби камтарин «Лестер» сафида, кейин шоҳона «Челси» билан. Эътиборлиси, у шоҳона исмга эга, болалигида саёҳатга чиқишни хуш кўрган ва ҳисобчилик ихтисоси бўйича таҳсил олган. «Челси» вакили Франциянинг L`Equipe ҳафтаномасига берган интервьюсида шу каби қизиқарли маълумотларни ҳам тақдим этди.

- Қиёфа эволюцияси

Лионель Месси Испания примероси 2-турида пенальтидан гол уролмади, аммо кейинчалик «дубль» қайд этиб, алоҳида кўрсаткични расмийлаштирди. Тўғрироғи, Европанинг энг кучли 5та чемпионатида 350та гол маррасига етган иккинчи футболчи бўлди. Рекордчи - Герд Мюллер ҳисобида 365та гол борлигини инобатга олсак, аргентиналик даҳочанинг жорий йил якунигача бу рейтингда 1-ўринга кўтарилиши эҳтимоли катта. Ла-лигада урилган 350та гол унинг муаллифи шарафига фотожамланма тайёрлашга арзийди, албатта. Шуни эътиборга олиб, Лео қиёфаси эволюциясини бош мавзу сифатида танладик. Ахир у турли-туман сиймога кирсада, футболда энг яхшилардан бири эканлигини исботлашдан чарчамаяпти.

- «Хаддерсфилд» биринчиси эмас!

ЁРҚИН ДЕБЮТАНТЛАР

-Андрей Воронин: «Боруссия» Смоловни чақирарди, агарда»

Украиналик ҳужумчи Андрей Ярмоленко фаолиятини «Боруссия» Д. клубида давом эттирадиган бўлди. «СЭ» нашри мухбирлари бу трансферга алоҳида урғу бериб, мавзу юзасидан «Динамо» (Москва) ва «Байер» клублари собиқ ҳужумчиси Андрей Воронин билан суҳбатлашишди. Бунга сабаб шуки, «Боруссия» аслида россиялик Фёдор Смолов номзодини ҳам кўриб чиққанди, бироқ якунда Ворониннинг ҳамюрти билан шартнома тузишни маъқул кўрди.

- Радамель Фалкао: «Тобора тетиклашиб боряпман»

Радамель Фалькао етакчилигидаги Колумбия Жанубий Америка аъзоларини ўз ичига олган яхлит саралаш гуруҳи турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Эль Тигре» вақт ўтиши билан янада кучли «наъра» тортаётгандек. Сafetero ҳужумчиси Венесуэла термасига қарши ўйин арафасида FIFA.com сайтига интервью бериб, бўлажак жаҳон биринчилигида иштирок этиш ва бор маҳоратини кўрсатиш ишқида ёнаётганини яширмаганди.

- Бўлажак қирол

9 ЁШИДА КЎЧА ЖАНГИГА ТАЙЁР БЎЛГАН ЙИГИТЧА - ҲАММАСИ МАРКО АСЕНСИО ҲАҚИДА

- МУХЛИС МАКТУБИ: 1000 ой кўрган мухлис

Мамадали ота Турдиалиев юртимизда анча машҳур. У кишини жамоаларимиз мураббийлари, бошлиқлари ва футболчилар бирдек яхши танишади, ҳурмат қилишади. Зеро, «Мавқий» тахаллуси билан танилган Мамадали ота фахрий ёшда бўлсада, миллий чемпионатимиз ўйинларини бевосита стадионларда кузатишга одатланган ва мудом севимли жамоалари ортидан узоқ-яқин сафарларга чиқади. Спорт ҳақида шеър ёзишни хуш кўрувчи Мамадали ота айниқса, «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Пахтакор», «МЮ», «Реал» клубларига бефарқ эмас ва табиийки, Ўзбекистон миллий жамоасининг ашаддий мухлисидир...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.