Қайднома

Қидирув

Эдвардс: «2002 йили Алекс Фергюсон «МЮ»дан кетмоқчи бўлганди»

Эдвардс: «2002 йили Алекс Фергюсон «МЮ»дан кетмоқчи бўлганди»

  04.09.2017 11:57
  0
  532
Эдвардс: «2002 йили Алекс Фергюсон «МЮ»дан кетмоқчи бўлганди»

«МЮ»нинг собиқ раҳбари Мартин Эдвардс сўзларига кўра, клуб раҳбарияти 2002 йили бош мураббий лавозимига Арсен Венгерни таклиф этишни ўйлаган ва ҳаттоки, франциялик мутахассис билан музокара ҳам олиб борган.

«Ҳа, 2002 йили Алекс Фергюсон «МЮ»дан кетмоқчи эди. Шунда Арсен Венгер номзодини маъқуллаб, у билан гаплашиб кўрдик. Хуллас, Венгерга асосий номзод сифатида қарагандик.

Эсимда, аниқ таклиф юборганимизда, Арсен унга катта қизиқиш билдирди. Натижада Лондонда учрашиб, музокара олиб бордик. Аммо Венгер якунда «Арсенал»нинг ўша пайтдаги хўжайини Дэвид Дин билан зиддиятга боришни истамади.

Яъни ўртадаги дўстлик ҳурмати Лондонда қолишни маъқул кўрди»,-деди Эдвардс.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz