Қайднома

Қидирув

Александр Лобанов: «Жаҳон чемпионатига чиқишимизга 100 фоиз ишонаяпман»

Александр Лобанов: «Жаҳон чемпионатига чиқишимизга 100 фоиз ишонаяпман»

  04.09.2017 12:44
  0
  979
Александр Лобанов: «Жаҳон чемпионатига чиқишимизга 100 фоиз ишонаяпман»

Терма жамоамиз дарвозабони Александр Лобанов «Эрудит Спорт» газетасига берган интервьюсида Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Жаҳон Чемпионатига чиқишимизга сиз қай даража ишонаяпсиз?

— Жаҳон Чемпионатига чиқа олишимизга мен 100 фоиз ишонаяпман! Ишонч бўлмаса, минг тайёргарликдан ҳеч қандай наф йўқ. Шу боис, барчамиз ўзимизга ишониб, мақсад сари олға интилишда давом этамиз. Мухлисларга айтар сўзим, улар ҳам Жаҳон Чемпионатига чиқишимизга ишонишсин, бизни ҳаётда ҳам, интернетдаги ижтимоий тармоқларда ҳам қўллаб-қувватлашсин. Биз бир жамоа бўлсак, албатта ниятимизга етишамиз.

— Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда майдонга тушишга улгургансиз. Уларнинг устунлиги нимада деб ўйлайсиз?

— Ҳар икки рақибимиз ҳам жуда жиддий рақиблар сирасига киради. Тўғри, Хитойни Тошкентда нисбатан осонлик билан мағлуб этган бўлсакда, улар ўз уйларида ҳар қандай рақибга қарши жиддий кураш олиб боради. Бу жамоанинг кучи техник ёки тактик футболда бўлмасада, хитойликларнинг кучи ўз ватани шаъни учун майдонда «жанг» қила олишида. Улар ҳам ғалаба учун бор кучларини сарф этишлари аниқ. Жанубий Кореянинг қандай кучга эга эканлигини эса барча яхши бўлади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, олдимиздаги икки ўйин Жаҳон Чемпионати йўлланмасини тақдим этар экан, Хитой бўладими, Корея бўладими ёки олайлик Испания ё Аргентина бўладими, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам 200 фоиз куч билан тайёргарлик кўриб, ғалаба билан азалий орзуимизга етишишимиз шарт! Бу икки ўйин биз футболчилар учун ҳам фаолиятимиздаги энг муҳим ўйинлар бўлади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz