Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор»дан репортаж. Кассада чипта йўқ, олибсотарларда - бор

«Бунёдкор»дан репортаж. Кассада чипта йўқ, олибсотарларда - бор

  04.09.2017 13:54
  0
  1363
«Бунёдкор»дан репортаж. Кассада чипта йўқ, олибсотарларда - бор

Эртага ЖЧ саралаши доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтади. Uff.uz сайти учрашув олдидан "Бунёдкор" стадионидан репортаж тайёрлади.

Стадион атрофида ҳозирча одам гавжум эмас. Аммо Жанубий Кореянинг YTH телеканали ходимлари шундай шароитда ҳам стадиондан лавҳа тайёрлаш билан банд.

Меҳмон журналистларнинг кайфияти ёмон эмас, ўйин олдидан ғалаба қозонишларига ишончи баланд. Бизнинг суратга олиш ҳақидаги илтимосимизга ҳам бажонидил розилик беришди.

Футбол мухлислари учун ёмон янгилик - "Бунёдкор" кассаларида Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини чипталари тугаган. Чиптахона ходимлари томонидан маълум қилинишича, чипталар кеча сотиб тугалланган. Бунга қадар бир ҳафта давомида очиқ савдода бўлган.

Аммо бу маълумот чипта олибсотарларига алоқадор эмас. Улар касса атрофида ва йўлнинг нариги юзида - "Мирзо Улуғбек" боғи ёнида бамайлихотир чипта сотиш билан банд.

Қўлда чипта нарҳи 60 минг сўмдан 100 минг сўмгача. Бироқ уларнинг ҳам савдоси авж олаётгани йўқ, харидорлар у қадар кўп эмас. Чипта олмоқчи бўлганлар ҳам нарҳни эшитгандан сўнг, ортга қайтиб кетмоқда.

"Бунёдкор"дан уюштирилган репортаждан жанг санъати мухлислари учун яхши янгилик ҳам бор. Хабарингиз бор, сентябрь ойида юртимизда жанг санъати бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда жаҳон киноси юлдузи Жан Клод Ван Дамм ва Жефф Монсонлар иштирок этиши кутилмоқда. 


Айни вақтда "Бунёдкор" стадиони кассаларида ушбу жанг кечаси учун чипталар тўлиқ сотилмоқда. Ён трибуналардаги битта жой нарҳи 300 минг сўм бўлса, дарвоза ортидаги трибуналарнинг иккинчи қаватини 50 минг сўмдан олиш мумкин.

Қуйидаги суратга барча трибуналар нарҳи кўрсатилган. Касса ходимларидан рухсат олиб, расмга тушириб олдик,нарҳлар қаламда ёзиб кўрсатилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz