Қайднома

Қидирув

Константин Генич: Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига чиқариш учун Тошкентга кетяпман

Константин Генич: Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига чиқариш учун Тошкентга кетяпман

  04.09.2017 16:05
  0
  1361
Константин Генич: Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига чиқариш учун Тошкентга кетяпман

Эртага, 5 сентябрь куни ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади.

Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Чунки айни пайтда рақиблар орасида бир очко фарқ бор холос ва ҳар икки жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқиш тақдири эртанги кундаги ўйин натижасига қараб, белгиланади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашувини Россиянинг машхур шарҳловчиларидан бири ҳисобланган Константин Генич Тошкентда туриб, шарҳлаб боради.

“Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқиш учун Тошкентга учиб кетяпман”, - дея хабар қолдирди Константин Генич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

С тобою мы объехали полсвета, но каждый раз тянуло нас домой... Лечу в Ташкент, выводить Узбекистан на ЧМ-2018.

Маълумот ўрнида, Константин Генич “Матч ТВ” телеканали шарҳловчиси ҳисобланиб, ушбу канал тасарруфидаги “Футбол” каналларида Испания чемпионати мутахассиси саналади. 

Учрашув “Спорт ТВ” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирда трансляция қилиниши режалаштирилган. Учрашувни шунингдек, ўзбекистонлик таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев ҳам шарҳлаб боради.

Шунингдек, бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида кечадиган ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани Тошкент вақти билан соат 17.30 да “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда олиб кўрсатилиши режа остига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея “А” гуруҳининг 9-туридан ўрин олган учрашувда Эрон билан дуранг ўйнади (0:0). Сурия терма жамоаси эса Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги баҳсда Жанубий Кореяни мағлуб этган тақдирда ҳам Сурия термаси Эрон устидан ғалаба қозонадиган бўлса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади.

Ўзбекистон - Жанубий Корея терма жамоаси ўртасидаги учрашув, эртага 5 сентябрь куни 20:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz