Қайднома

Қидирув

Корейсларнинг ҳам аҳволи яхши эмас

Корейсларнинг ҳам аҳволи яхши эмас

  04.09.2017 16:29
  0
  2969
Корейсларнинг ҳам аҳволи яхши эмас

Жанубий Корея термаси «юраги» - Сон Хюн Мин эронликларга қарши кечган учрашувдан сўнг мухлису мутахассислар томонидан билдирилган кескин танқидларга жавоб қайтаришни лозим топди.

«Трибунадан ўйин қандай кўрингани менга қоронғу. Аммо жамоадошларим ғалабага интилдилар. Ўйин давомида голга тортадиган бирорта зарба йўллай олмаганимизни кўрсатиб турган статистика учун узр сўрайман.

Бу гапни айтишим ўринлими ёки йўқ, билмадиму, аммо ғалаба қозонишимизга чим ҳолати қаршилик қилди. Тўғриси, 29 август куни машғулотларга қўшилган бўлсам, шундан буён ғазабим қайнаётганди. Бундай майдонда ўйнаш асабимни бузади»,-деди «Тоттенхем» футболчиси.

Инчхон аэропортида, яъни Ж.Корея термаси Ўзбекистон сафарига чиқиши арафасида маҳаллий журналистлар бош мураббий Шин Тэ Йонгни саволларга тутишди. Сурия термасининг ҳам курашга қўшилгани уни хавотирга сола бошлаганию, қўшимча ташвиш уйғотгани яққол сезилди.

«Қийин вазият юзага келди. Лекин руҳиятни туширмаслигимиз лозим. Тан оламан, Эрон термаси билан ўйинда камчиликлар кузатилди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, олға интилишимиз шарт.

Вазиятга реал қарашни, барчасини борича айтишни ёқтираман. Баҳона қидириш менинг услубим эмас. Ўзбекистондан ғалаба билан қайтишимизга ишоняпман»,-деди мураббий.

Терма жамоанинг 39 ёшли фахрий ҳужумчиси Ли Дон Гук эса олдинги ўйинларни унутиб, бор эътиборни Ўзбекистон миллий жамоасига қарши баҳсга қаратиш зарурлигини таъкидлади: «Эронликлар билан бўлган ўйинни тезроқ унутишимиз керак.

Афсуски, ғалабагина қониқтирадиган баҳсда дуранг билан  чекландик. Ўзбекистондаги ўйин осон бўлмайди, албатта. Бизни энг мураккаб жанглардан бири кутяпти. Лекин ҳаттоки, дуранг ҳақида ўйлашга ҳам ҳаққимиз йўқ.

Тошкентдан 3 очко ва ЖЧ йўлланмаси билан қайтиш ниятидамиз». Айтганча, корейс ОАВ бугунги ўйин олдидан Ли Дон Гукни алоҳида таърифламоқда - «Ўзбекистон термаси қотили».

Гап шундаки, салкам 20 йилдан буён Жанубий Корея бош жамоаси сафида тўп сураётган ушбу футболчи миллий термамиз дарвозасига 4та гол урган: ЖЧ-2006 саралашида 1та, 2012 йилги ўртоқлик ўйинида 2та ва ЖЧ-2014 саралашида 1та.

Жанубий Корея - Эрон ўйинида Ли Дон 88-дақиқада майдонга туширилди. Тўғри, у айни пайт корейслар ҳужумида асосий ролга эга эмас, аммо майдонда футболчиларни бошқариши ва руҳий мадад бериши билан ажралиб туради.

«Ред Булл Зальцбург»да фаолият олиб бораётган Хван Хи Чан ҳам ОФК расмий сайтига берган интервьюсида бўлажак ўйиндан фақат ғалаба кутаётганини яширмади: «Ҳеч қачон Ўзбекистон термаси натижаларига қизиқмасдик ва фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлардик.

Аммо ЖЧга бориш-бормаслигимиз кўп жиҳатдан айнан Ўзбекистон термага қарши ўйинимизга боғлиқ. Бўлажак учрашувга яхши тайёрланиб, ғалаба қозонишимиз шарт. Бунинг учун бор маҳоратимизни ишга соламиз».


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz