Қайднома

Қидирув

Sportal Korea тарихни ёдга оляпти...

Sportal Korea тарихни ёдга оляпти...

  04.09.2017 19:44
  0
  959
Sportal Korea тарихни ёдга оляпти...

Жанубий Кореянинг Sportal Korea нашри муҳим ўйин олдидан икки жамоа ўртасидаги энг ёрқин учрашувларни ёдга олди. Std.uz сайтида ёзилишича, ушбу нашр энг ёрқин хотира сифатида 20 йил олдинги ўйинни кўрсатган.

Ўшанда корейслар Тошкентдан ортга 5:1 ҳисобидаги ғалаба ва ЖЧ-98 йўлланмаси билан қайтгандилар. «Энг қувонарлиси, 1994 йили Японияда учралган мағлубият учун ортиғи билан ўч олинганди»,—деб ёзди Sportal Korea.

Умуман, корейс матбуоти 20 йил аввалги тарих такрорланишини истамоқда. Кореялик ҳамкасбларимизга таскин бераётган нарса шуки, мамлакат миллий жамоаси энг қийин дамларда ҳам Ўзбекистон термасини енгишни уддалаган.

Ёрқин хотира сифатида 2011 йилги Осиё кубогида 3-ўрин учун кечган баҳс ёдга олинган. Ўшанда корейслар ярим финалда японлардан енгилган ва руҳан тушкун аҳволда бўлсалар-да, жамоамизни 3:2 ҳисобида мағлуб этишганди.

Кейинги «буюк ғалаба» ўрнида Осиё кубоги-2015 чорак финали кўрсатилган. Эсингизда бўлса, асосий вақтда ҳисоб очилмаган ва корейслар қўшимча бўлимларда 2та жавобсиз гол уришганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz