Қайднома

Қидирув

Алишер Никимбаев: «Игор Сергеевни худди алмаштириб қўйишгандек туюляпти»

Алишер Никимбаев: «Игор Сергеевни худди алмаштириб қўйишгандек туюляпти»

  04.09.2017 17:22
  0
  1883
Алишер Никимбаев: «Игор Сергеевни худди алмаштириб қўйишгандек туюляпти»

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Фейсбук»даги саҳифаси орқали Ўзбекистон терма  жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ўйинига алоҳида тўхталди.

«Ҳужумчига нималарга асосан баҳо бериш керак? Биринчи навбатда, голлари инобатга олинади, албатта.

Масалан, бир ҳужумчи ички чемпионатда 24та гол урди, Чемпионлар Лигасида яна 3та. Кейинги мавсумнинг ярмига қадар эса ички чемпионатда 11та, Чемпионлар Лигасида 5та гол ҳосил қилди.

Умумий ҳисобда бир ярим йилда 43та гол. Яхши натижами? Ажойиб натижа! Бу ҳужумчи кимлигини биласизми? Игорь Сергеев!

Унинг 2015 йил сентябрь-2016 йил июль оралиғида қайд этган статистикаси шундай. Кейин нима бўлди? Футболчи ижара асосида Хитой клубига кетди.

Шундан буён Игорни худди алмаштириб қўйишгандек туюляпти. Аслида Сергеевнинг тўпурарлик қобилиятига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо ўша хислатни қандай қайтариш мумкин? Шуниси катта савол...»,-деди Никимбаев.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz