Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян: Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ

Самвел Бабаян: Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ

  04.09.2017 17:54
  0
  1130
Самвел Бабаян: Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов қатнашди.

“Эртага Ўзбекистон футболи, ватанимиз учун жуда муҳим ўйин бўлади. Фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб борамиз. Хитойга қарши беллашувдан кейин қандайдир сўз танлаш қийин бўлди. Аммо мағлубиятга ҳақли эмасдик. Ҳакамнинг хатти-ҳаракатидан норозиман. Аслида рақиб симуляция ишлатганди ва пенальти йўқ эди. Эртага сўнгги имкониятдан фойдаланиб, ЖЧга чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

Сергеев ва Абдухолиқов бирдек кучли. Замонавий футболда ҳужумчилар ҳам ҳимояда ёрдам беради. Нима учун Сергеев майдонга тушяпти деган саволга қуйидагича жавоб бера оламан: Абдухолиқов Қатарда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади, Сергеев эса Олий Лигада бир нечта ўйинда майдонга тушди. Машғулотлар вақтида уларнинг фарқи биз учун яққол кўриниб туради. Кримец Хитойда фарм-клуб таркибида майдонга тушса ҳам, ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Мураббий терма жамоада иш олиб боряптими, демак истеъфо ва иш бир бирига синоним сўзлар бўлади. Қарорни Ўзбекистон Футбол Федерация қабул қилади. Қолиш-қолмаслигим раҳбариятга боғлиқ. Хитойда Сардор Рашидовдан ташқари яна тўрт футболчи овқатдан заҳарланди. Биз бу масалани чуқурроқ ўрганмоқчимиз. Бундай тасодиф бўлиши мумкин эмас”,  – деди Самвел Бабаян.

“Биринчи навбатда бўлажак учрашув Ўзбекистон учун финалга тенг эканини айтмоқчиман. Муҳим ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Хитойга қарши учрашувдан кейин натижани эсдан чиқариб, бўлажак ўйинга тайёргарлик ҳақида ўйладик. Футболчиларнинг кайфияти яхши ва барча эртанги ўйинга ўз эътиборини қаратган”, – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви эртага, 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz