Қайднома

Қидирув

Руни Англия термасига бош мураббий бўлмоқчи

Руни Англия термасига бош мураббий бўлмоқчи

  05.09.2017 10:36
  0
  627
Руни Англия термасига бош мураббий бўлмоқчи

«Эвертон» клуби ҳужумчиси Уейн Руни фаолиятини тугатганидан сўнг Англия терма жамоасини бошқармоқчилигини айтиб ўтди.

«Жоним билан мураббийлик қилган бўлардим. Айни дамда махсус рухсатнома олиш тараддудидаман. Шунча йиллик бой тажрибамдан воз кеча олмайман-ку ахир.

Мени ҳар доим ўйиннинг тактик жиҳати қизиқтирган. Учрашувлардан олдин кўпинча мураббийдан ким қаерда ўйнашини сўраб олардим. Баъзи футболчилар ўйиндан кейинги қизиқарли вазиятлар ва турли финтларни томоша қилишар эди. Мен эса учрашувни тўлиқ кўриб хулоса чиқаришни ёқтирардим.

Англия терма жамоасида ишлашми? Келажаrда нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Лекин шуни аниқ биламанки, агар терма жамоани бошқаришни таклиф қилишса албатта рози бўламан» - дея Рунини сўзларини келтирмоқда talkSport нашри.

Эслатиб ўтамиз, Руни Англия терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz