Қайднома

Қидирув

Жанубий Кореяга қарши учрашув ҳаками ҳақида нималарни биласиз?

Жанубий Кореяга қарши учрашув ҳаками ҳақида нималарни биласиз?

  05.09.2017 12:47
  0
  1719
Жанубий Кореяга қарши учрашув ҳаками ҳақида нималарни биласиз?

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) 2 август куни Осиё минтақасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи «А» гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинига расмийларни тайинлади.

Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаъфарий бин Жаъҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Ли Тзу Лианг ва Мин Киат Кох ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Хуи Чуан Фу бажаради.

Ҳакамлар назоратчиси этиб баҳрайнлик Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим тайинланди. Учрашув комиссари - Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабис­тони).

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкент­даги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да старт олади. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи «А» гуруҳи 10-турнинг барча учрашувлари бир вақтда бошланади.

Қуйида Муҳаммад Тақининг умумий профили ва унинг терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларни қандай бошқарганига тўхталиб ўтамиз.

Досье. Муҳаммад Тақи ал Жаъфари бин Жаъҳари 1986 йил 25 октябрда Сингапур шаҳрида таваллуд топган. 2012 йилдан ФИФА рўйхатига киритилган. 2012 йилдан бери сингапурлик ҳакамлар орасида биринчи бўлиб ФИФА шафеълигидаги турнирларда ишлай бошлади. 2015 йилги Осиё кубогида ассистенти Жеффри Го билан бирга захира ҳакамлардан бири бўлди. Жорий йил Корея Республикасида ўтказилган 20 ёшли футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида видеореферилар сафида ишлади.

2016-2017 йиллар унинг карьерасидаги энг муҳим давр бўлди, десак янглишмаймиз. Чунки 30 ёшли Жаъҳари Осиёда мундиал саралаш баҳсларида энг кўп (8та) ўйинларда ишлаган ҳакам бўлиб турибди.

Сингапурлик рефери ОЧЛда қуйидаги клубларимиз иштирокидаги ўйинларни бошқарган: «Бунёдкор» - 2та, «Локомотив» - 1та, «Насаф» - 1та. Катта миқёсдаги мусобақаларда ҳозирча ишламаган. Бу ҳакам ҳозирча биз учун бироз омадсиз бўлиб турибди. Чунки у иштирок этган баҳсларда фақат «Насаф» ғалаба қозонган, холос.

2017 йил июлида «Челси» - «Бавария» баҳсини бошқарган. Ўшанда бу икки жамоа Сингапур турнесини ўтказишаётган эди.

Worldreferee.com веб-сайтида маълумот келтирилишича, халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокида 45та ўйинни бошқарган. 2016 йилнинг ўзида 14та халқаро баҳсда ишлаган. Жами 10та пенальти белгилаган, 2та қизил карточка, 163та сариқ карточка кўрсатган. Сўнгги марта халқаро аренада 2016 йил 15 ноябрда Япония- Саудия Арабистони баҳсида қизил карточка ва пенальти белгилаган эди. Ўшанда биринчи бўлим сўнгида японлар фойдасига пенальти белгиланган ва уни Хироши Кийотаке аниқ бажариб, ҳисобни очганди. Ўйин охирида (90Қ2-дақиқа) саудияликлар сардори Осама Ҳавсави иккинчи марта сариқ карточка олиб, майдонни эртароқ тарк этишига тўғри келган.

Сингапурдан янги авлод ҳакамлари етишиб чиқишида айни пайтда ФИФА инструктори бўлиб ишлаётган Шамсул Майдиннинг ҳам хизматлари беқиёс. Футболи ҳатто ўз минтақасида қуйи ўринда турувчи бу мамлакатдан етук реферининг чиқиши фақат ва фақат ҳакамларнинг интилувчанлиги ва мақсадлари улканлигидан далолат беради.

Ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам 30 ёшлигида жаҳон чемпионати саралашида 8та ўйинни бошқарган ва якунда ЖЧ-2010 ҳакамлари сафига қўшилганди. Бугун Муҳаммад Тақи учун ҳам шундай имконият бор. Маълумотларга кўра, кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олган бу ҳакам учун жаҳон мундиалига йўл олиш фантастик қадам бўлади.

Мусобақа

Ўйин

Ҳисоб

Сариқ

Қизил

Пен.

Сана

 

ЖЧ 2018 саралаш - Осиё

 

2-раунд

Уммон-Туркманистон

3 - 1

2 (0 - 2)

0

0

2015 йил 3 сентябрь

 

2-раунд

С.Арабистони-БАА

2 - 1

5 (2 - 3)

0

1 (1 - 0)

2015 йил 8 октябрь

 

2-раунд

КХДР-Баҳрайн

2 - 0

2 (0 - 2)

0

1 (1 - 0)

2015 йил 17 ноябрь

 

2-раунд

Иордания-Бангладеш

8 - 0

3 (0 - 3)

0

2 (2 - 0)

2016 йил 24 март

 

3-раунд

Хитой-Сурия

0 - 1

2 (1 - 1)

0

0

2016 йил 6 октябрь

 

3-раунд

Япония-С.Арабистони

2 - 1

5 (1 - 4)

1 (0 - 1)

1 (1 - 0)

2016 йил 15 ноябрь

 

3-раунд

Эрон-Хитой

1 - 0

5 (3 - 2)

0

0

2017 йил 28 март

 

3-раунд

Таиланд-БАА

1 - 1

2 (1 - 1)

0

1 (1 - 0)

2017 йил 113 июнь

 

Осиё Чемпионлар Лигаси 2017

 

Гуруҳ босқичи

Зоб-Оҳан-Бунёдкор

2 - 1

1 (0 - 1)

0

0

2017 йил 11 апрель

19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати

 

1|4 финал

Ўзбекистон (U-19)-Эрон (U-19)

0 - 2

3 (2 - 1)

0

0

2016 йил 24 октябрь

 

Осиё Чемпионлар Лигаси 2016

 

1|4 финал

Локомотив-Ал-Айн

0 - 1

7 (4 - 3)

0

0

2016 йил 13 сентябрь

 

Осиё Чемпионлар Лигаси 2015

 

Гуруҳ босқичи

Ал-Наср (С.Арабистони)-Бунёдкор

1 - 1

3 (0 - 3)

0

0

2015 йил 24 февраль

 

Гуруҳ босқичи

Тракторсози-Насаф

1 - 2

3 (2 - 1)

0

0

2015 йил 21 апрель

 

22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати

 

Гуруҳ босқичи

С.Арабистони (U-22)-Ўзбекистон (U-22)

1 - 0

4 (2 - 2)

0

0

2014 йил 16 январь

 

ОФК Чақирув Кубоги 2014

 

Саралаш

Афғонистон-Шри-Ланка

1 - 0

4 (3 - 1)

0

0

2013 йил 2 март

 

Саралаш

Шри-Ланка-Монголия

3 - 0

2 (1 - 1)

0

0

2013 йил 6 март

 

Ўртоқлик баҳслари

 

 

Гонконг-Вьетнам

1 - 2

4 (1 - 3)

0

0

2012 йил 10 июнь

 

 

Индонезия-Малайзия

2 - 0

4 (1 - 3)

0

0

2014 йил 14 сентябрь

 

 

Индонезия-Малайзия

3 - 0

2 (0 - 2)

0

0

2016 йил 6 сентябрь

 

                         

 

Мусобақа

Ўйин

Ҳисоб

Сариқ

Қизил

Пен.

Сана

 

ЖЧ-2006 саралаши - Осиё

 

 

Иккинчи раунд

Фаластин-Ўзбекистон

0 - 3

6 (3 - 3)

0

0

2004 йил 8 сентябрь

 

 

Иккинчи раунд

Ироқ-Ўзбекистон

1 - 2

7 (3 - 4)

1 (1 - 0)

0

2004 йил 13 октябрь

 

 

ЖЧ-2002 саралаши - Осиё

 

 

Иккинчи раунд

Ўзбекистон-Қатар

2 - 1

4 (2 - 2)

0

0

2001 йил 26 август

 

 

Осиё кубоги-2000

 

 

Гуруҳ босқичи

Япония-Ўзбекистон

8 - 1

6 (1 - 5)

0

0

2000 йил 17 октябрь

 

                               

ФИФА Реестри. Сингапурдан қуйидаги бош ҳакамлар ФИФА реестрига киритилган: Сухбир Сингх (2009), Муҳаммад бин Жаъҳари (2012), Аҳмад бин Аҳмад Ал Бадове (2013), Хуи Чуан Фу (2014), Ронг де Чанг Натан (2017), Летчман Гопала Кришнан (2017).

Биласизми? World.referee.com сайтида келтирилишича, 1996 йил декабрдан бошлаб миллий терма жамоамиз иштирокидаги 7та ўйинда Сингапурдан ҳакам ишлаган (бу борада энг кўп улуш БАА вакилларига тўғри келади - 16 та ўйин). Улар орасида энг машҳури, шубҳасиз, Шамсул Майдин эди. Айнан у бошқарган баҳсларда терма жамоамиз жаҳон чемпионатлари саралашларида зафар қучган. Лекин тарихимиздаги энг хунук мағлубият ҳам айнан Шамсул Майдин номи билан боғлиқ.

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz