Қайднома

Қидирув

Одил йиғлади, Гейнрих тугатди. Келажак учун ким жавоб беради?

Одил йиғлади, Гейнрих тугатди. Келажак учун ким жавоб беради?

  07.09.2017 15:00
  2
  1765
Одил йиғлади, Гейнрих тугатди. Келажак учун ким жавоб беради?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳруб бўлди ва якунда ёмон натижа учун барча айб бош мураббий Самвел Бабаянга юклатилди.

Ҳа, тўғрида ҳеч кимнинг маслаҳатини бир тийинга олмайдиган на бировларни хурмат қиладиган инсонни ким ҳам ардоқласин. Унинг қайси жиҳати учун мухлислар ундан рози бўлишсин? Ёки хатоларни такрор ва такрор амалга ошириб келаётгани учун яхши кўрайликми?

Миллионлаб футболсевар ўзбек мухлисларнинг қалбида Бабаян ҳақида фақат салбий фикрлар уйғонди. Ҳатто, ўша Бабаянга ҳайкал қўйиш керак, ёки рўза-рамазон ойларида имкон берайлик деганлар ҳам энди бурчакларда беркиниб юришади.

Тўғри, ҳаммасига узр сўрашни билмайдиган Бабаян ва унинг атрофида юрган ҳамтовоқлари айбдор. Бундан бошқа баҳона ёки сабабни топа олмадим. Самвел сен шунчаки умидларимизни сўндирдинг, сенга қўштирноқ ичида катта раҳматлар айтамиз!

Шахсан ўзим стадионда туриб ўйинни томоша қилдим ва шунинг баҳонасида учрашувни шарҳлаб борган, умид учқунлари якунига етгандан кейин рўй берган ҳолатни кўра олмадим. Камина бу вақтда матбуот анжуманига тайёргарлик ва Бабаянга бериладиган саволларни тайёрлаётгандим.

Аммо ўша Бабаян матбуот анжуманида қисқача чиқиш қилдида, журналистларнинг рухсатисиз қаергадир чиқиб кетди. Қисқаси, бизни менсимасдан манзилига йўл олди. Футболчилар эса ер ости йўллари орқали ғойиб бўлиб қолишди.

Масаланинг асосий мавзуси бу эмас. Энг таъсирланадиган ҳолатлар шундан иборат бўлдики, учрашув якунига етгач, Гейнриҳ, Аҳмедов Денисов, Ҳайдаров, Нестеровларнинг афсус билан тўкаётган кўз ёшларини кўриб, гўёки уларнинг ичидан кечаётган дардларини бироз бўлсада тушунишга урундим.

Уларнинг жаҳон чемпионатига чиқиш орзулари сўниб бўлди, 4 йилдан кейин уларда на вақт бўлади на жисмоний ҳолати жавоб беради. Гейнрих термадаги фаолиятини ўша куннинг ўзидаёқ якунлади.

Саша тўғри қилди. Аслида бу қарорни аввалроқ қабул қилиши керак эди, у ҳам нима қилсин жаҳон чемпионатига бориш имкониятини охиригача кутиб сабр қилганди. Аммо...

 

Бу вақтда истамасам ҳам кўзимдан шашқатор ёшлар қалқиб чиқиб турарди. Алам кўз ёшларини эса тўхтатишнинг иложи бўлмади. Анзур Исмоиловнинг Эрон – Сурия ўйини натижасини билганидан кейинги афсусланиши, мухлисларнинг ичидаги оғриги, буларнинг барига энди ким жавоб беради?

Ҳайрулла Хамидовнинг олов каби ёниб, куюнишларигачи?... Жаҳон чемпионатидан маҳрум бўлганимиз учун маъсулиятни энди ким ўз бўйнига олади?

Мухлислардан яна нима керак? Уларнинг айби стадионни тўлдириб, бир овоздан баралла “Ўзбекистон” дея қўллаб – қувватлаб туришганими ёки чипталарни ўз нархидан икки ҳисса қимматга сотиб олишганими? Улардан яна нималар сўраш мумкин?

Дейлик, Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди, бироқ узоқ кутилган 4 йил муддатни бизга энди ким қайтариб беради? Шунчаки, оддийгина истеъфога чиқариш билан қалблардаги яраларни қайта тиклаб бўлармикин?

Яхши биламизки энди олдимизда яна 4 йил кутишдек оғир вазифа турибди. Шу сабаб асносида Ўзбекистон футболи келажаги юқорисида турган раҳбарлардан лавозимларига маъсулиятли бўлишни чиндан илтимос қилиб сўраган бўлардик.

Ёки жаҳон чемпионатига чиқиш каби қийин вазифани яна юзлаб йиллар кутишимизга тўғри келади. Барчасига минг афсус...

Акмалхон Эшонхонов

90-ДАҚИҚАДАН КЕЙИН ЮЗ БЕРГАН ҲОЛАТЛАР:


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Baba out, go uzbekistan! Xech biri foyda bermadi, aytishadiku: "xo'tik bilan kuchukni qancha qilma tarbiya..." deb aslida esa bizni M.Qosimovni uvoli tutdi deb o'ylayman.
08.09.2017 23:22

Ex yana 4 yil kutishga majburmiz
07.09.2017 18:57

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz