Қайднома

Қидирув

«ИнтерФутбол» газетасининг август ойи лауреатлари

«ИнтерФутбол» газетасининг август ойи лауреатлари

  08.09.2017 06:22
  0
  708
«ИнтерФутбол» газетасининг август ойи лауреатлари

Ёзнинг сўнгги ойида қайд этилган натижаларни сарҳисоб қиларканмиз, энг яхши футболчи ва мураббийлар рўйхатида термамиз вакиллари бўлишини чин кўнгилдан хоҳлаганимиз рост. Аммо...

Майли, асосийси, бунинг учун олий лигадаги ўйинлар бор ва унда ўзини ижобий томондан кўрсатганлар эътирофга лойиқ кўриладилар. Август худди шундай тарзда якунланди.

«ИнтерФутбол» анъанавий тарзда ой лауреатларини аниқлади. Ички чемпионатимизга шиддат киритаётган айрим жамоалар ўйинчи ва мураббийлари дарҳақиқат ушбу рейтингнинг юқори ўринларини эгаллашга ҳақлилар, бизнингча.

Футболчилар рўйхатида биринчи ўринни Отабек Шукуров эгаллади. Бугунги кунда «Бунёдкор» етакчиларидан бирига айланган ярим ҳимоячи миллий термамизнинг Хитойга қарши ўтказган ўйинида ҳам энг фаоллардан бири бўлиб, майдоннинг ҳар бир қарич ери учун астойдил курашди. Аммо мазкур баҳс бош жамоамиз учун омадсиз якунланди. Қолаверса, Шукуров олий лига учрашувларида ҳам «қалдирғочлар» халоскорига айланиб, ўз голлари билан клубига муҳим очколарни тақдим этмоқда. Хуллас, август Отабек учун анча сермаҳсул келди. Тўртта баҳсни тўлиқ майдонда ўтказди, 2та гол урди ва 3 марта учрашувнинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди. Ҳар қандай футболчи ҳавас қилса арзийдиган натижа, шундай эмасми?

Кейинги поғонани иккинчи даврада «Навбаҳор»нинг асосий таркибига муқим жойлашиб олган Рўзим Аҳмедовга ажратдик. «Лочинлар» сафида ҳар бир баҳсда майдонга тушаётган тажрибали ҳужумчи ўз номига 3та гол ёздириб қўйди. Асосийси, у дарвозани ишғол қилган баҳсларда Наманган жамоаси мағлубиятга учрамай, аксинча, ғалабага эришмоқда. Фақат учрашувлар қайдномасининг энг яхши футболчига аталган қисмида Аҳмедовга жой ажратилмаётгани бироз ғалати. Ваҳоланки, Рўзимбой август­да ўтказган ўйинларида майдонда энг фаоллардан бирига айланиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Ишқибозларнинг мунтазам қўллаб-қувватлашига эришаётган форвардлардан яна бири Иван Нагаевга бу сафар учинчи ўрин насиб қилди. Имконият туғилиши ҳамоно дарвозани ишғол қилишни қойиллатадиган ҳужумчи бошқа вазиятларда ҳам жамоасига анча фойда келтиради. Мисол учун, рақиб ҳимоячиларидан икки нафарини ўзига қаратиб, шерикларига бўш ҳудудлар яратади. Қолаверса, самарали узатмалар бўйича ҳам эътирофга лойиқ кўрсаткичга эга. Иккинчи давра «Бухоро» учун анча муваффақиятли тарзда кечмоқда. Бунда албатта, Нагаевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.

Шунингдек, август ойида ажойиб ўйин кўрсатганлар сафига «пахтакорчилар» Шерзод Каримов, Тиаго Безерра, «Бухоро» сафига қўшилган Жавоҳир Қаҳрамонов, айни пайт олий лига тўпурарлари рўйхатини бошқариш баробарида бир-биридан чиройли голлар ураётган Марат Бикмаев, «Навбаҳор» аъзолари Ғиёс Комилов, Ойбек Қиличев, «Машъал» ҳужумчилари Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Кенжа Тўраевларни ҳам қўшиш мумкин.

Мураббийлар орасида олий ўринга шубҳасиз, Улуғбек Бақоев энг муносиб номзодга айланди. Ҳар ҳолда мавсум бошида жиддий ўзгаришларни бошидан ўтказган «Бухоро»нинг айни пайтга келиб ички чемпионат турнир жадвалида иккинчи ўринда бориши кўпчилик учун кутилмаган ҳолга айлангани айни ҳақиқат. Ушбу натижалар мураббийлик соҳасидаги дебютини аъло даражада ўтказаётган Бақоевнинг меҳнатлари самарасидир. Собиқ форвард шогирдларини ҳар бир ўйинга алоҳида масъулият билан тайёрлаб, мухлисларга хуш ёқадиган ҳужумкор тактикага урғу бермоқда. Кўриб турибмизки, бундай қарор аксарият ҳолларда фойда келтиряпти. Албатта, шашти баланднинг ошиғи ҳамиша олчи бўлаверади.

«Бунёдкор»ни пешқадамлар сафига қайтарган Миржалол Қосимов август ойи лауреатлари рўйхатида иккинчи бўлди. Оралиқ танаффусда таркибни сезиларли тарзда кучайтиришга эришган тажрибали мутахассис шогирдларини янги ғалабалар сари руҳлантиришни уддаламоқда. «Қалдирғочлар» иккинчи даврада 4та ўйинда 3та ғалаба ва бир дуранг қайд этиб, 10 очко тўплашга эришдилар ва ҳақли равишда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига кўтарилиб олишди. Айниқса, 18-турда сафарда «Насаф»нинг мағлубиятга учратилиши «Бун-ёдкор» тўғри йўлдан кетаётганини исботламоқда.

Олий лига-2017нинг ҳал қилувчи босқичи «Навбаҳор» учун ҳам омадли бошланди, дейиш мумкин. «Лочинлар» 4 ўйинда 10 очко тўплашга эришишди. Бундан кўринадики, жамоа устози Илҳом Мўминжонов ҳам бугунги рейтингдан жой олишга ҳақли. Биринчи давра охирида бироз шашти пасайган «Навбаҳор» яна мухлисларига олам-олам қувонч бағишламоқда. Ушбу натижалар самараси ўлароқ, ўйин ўтказилаётган пайт майдон четида тиним билмай, шогирдларига турли кўрсатмалар беришни канда қилмайдиган Мўминжонов ой лауреатлари рўйхатида учинчи поғонани эгаллади.

Августда шунингдек, Александр Хомяков қўл остида муҳим очколарни қўлга киритган «Машъал»нинг иштироки ҳам кўпчиликка маъқул келди. Қолаверса, турнир жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлаб, чемпионлик сари катта қадам қўяётган «Локомотив» устози Мирко Йеличичнинг меҳнатлари ҳам мақтовга лойиқ. Бир сўз билан айтганда, ушбу мутахассислар энг яхшилар сафига қўшилишга арзийдиган кўрсаткичларга эришишди. Фақат бу сафар натижалар салмоғи бўйича бошқа ҳамкасблари уларни ортда қолдиришди.

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

№      Футболчи                        Ўйин     Дақиқа      Гол     Энг яхши

1.       Отабек Шукуров              4           360            2          3

2.       Рўзим Аҳмедов                3           239            3          -

3.         Иван Нагаев                 3            246            1          1

Изоҳ: фақат расмий ўйинлар ҳисобга олинган.

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Нўъмон Ҳасанов - 11 очко

2. Рўзиқул Бердиев - 9 очко

3-4. Виктор Кумиков - 6 очко

3-4. Миржалол Қосимов - 6 очко

5-8. Мирко Йеличич - 5 очко

5-8. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

5-8. Улуғбек Бақоев - 5 очко

5-8. Илҳом Мўминжонов - 5 очко

9-10. Александр Хомяков - 4 очко

9-10. Олег Тюлькин - 4 очко

11. Жасур Абдураимов - 3 очко

----------------------------------------------

Футболчилар

1. Марат Бикмаев - 13 очко

2. Жавоҳир Сиддиқов - 10 очко

3-5. Одил Аҳмедов - 5 очко

3-5. Достон Ҳамдамов - 5 очко

3-5. Отабек Шукуров - 5 очко

6-11. Мурод Зуҳуров - 3 очко

6-11. Драган Черан - 3 очко

6-11. Хуршид Хўжаев - 3 очко

6-11. Филипп Райевац - 3 очко

6-11. Азизбек Омонов - 3 очко

6-11. Рўзим Аҳмедов - 3 очко

12-18. Темурхўжа Абдухолиқов - 1 очко

12-18. Шоҳруз Норхонов - 1 очко

12-18. Асилбек Омонов - 1 очко

12-18. Баҳром Абдураҳимов - 1 очко

12-18. Мурод Холмуҳаммедов - 1 очко

12-18. Амиржон Сафаров - 1 очко

12-18. Иван Нагаев - 1 очко

------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Мирко Йеличич («Локомотив»)

2. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

3. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

Март

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Олег Тюлькин («Динамо»)

3. Александр Хомяков («Машъал»)

Апрель

1. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Май

1. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

3. Виктор Кумиков («Олмалиқ»)

Июнь

1. Виктор Кумиков («Олмалиқ»)

2. Жасур Абдураимов («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Июль

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-22 т.ж.)

2. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

3. Олег Тюлькин («Динамо»)

Август

1. Улуғбек Бақоев («Бухоро»)

2. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Энг яхши футболчилар

Февраль

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)

3. Темурхўжа Абдухолиқов («Ал-Сайлия», Қатар)

Март

1. Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)

2. Драган Черан («Насаф»)

3. Шоҳруз Норхонов («Обод»)

Апрель

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Филипп Райевац («Қўқон-1912»)

3. Асилбек Омонов («Навбаҳор»)

Май

1. Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»)

2. Марат Бикмаев («Локомотив»)

3. Баҳром Абдураҳимов («Насаф»)

Июнь

1. Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)

2. Хуршид Хўжаев («Олмалиқ»)

3. Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)

Июль

1. Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»)

2. Азизбек Омонов («Локомотив»)

3. Амиржон Сафаров («Динамо»)

Август

1. Отабек Шукуров («Бунёдкор»)

2. Рўзим Аҳмедов («Навбаҳор»)

3. Иван Нагаев («Бухоро»)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz