Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» - «Динамо» учрашувида ҳисоб очилмади

«Қўқон-1912» - «Динамо» учрашувида ҳисоб очилмади

  07.09.2017 18:26
  0
  579
«Қўқон-1912» - «Динамо» учрашувида ҳисоб очилмади

Бугунги учрашувда "Қўқон-1912" жамоаси тўртта йўқотишга дуч келди. Никита Рибкин терма жамоамиз ихтиёрида бўлгани туфайли унга дам берилди.

Андрей Сидоровнинг сариқ карточкалари тўртта етгани боис ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек, Жалил Кимсанов ва Александр Мерзляковлар турли сабабларга кўра бугунги баҳсда майдонга туша олишмади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Азиз Ашуров 2011 йилда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган бўлса, Акмал Холмуродов 2013-2015 йиллар давомида «Динамо» сафида тўп сурган.

Майдон эгалари сафидаги Ориф Мамажонов, Шоҳруҳ Холматов, Алексей Николаевлар эса ўтган йиллар давомида «Қўқон-1912»да фаолият олиб боришган.

Учрашув жамоамизнинг хужумлари  бошланди. Дастлабки дақиқалардан олдинга ташланган вакилларимиз вазиятлардан фойдалана олишмади. 12-дақиқада мезбонларнинг  ҳужуми хавфли кўриниш олди. 18-дақиқада майдон эгалари яна ҳужум ташкил этишди. Сардор Сулаймоновнинг бош билан зарбаси юқоридан кетди.

37-дақиқада ҳисобни очишимиз мумкин эди. Райевац имкониятдан фойдалана олмади. Авилов ўнг қанотдан сербиялик ҳужумчига тўпни қулай тарзда узатган эди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари вакилларимизнинг ҳужумлари билан ўтди. 43-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Танаффусга жамоаларга 0:0 ҳисобида чиқиш кетишди.

Иккинчи таймни мезбонлар ўзгариш билан бошлашди. Ҳужумни кучайтириш мақасадида самарқандликлар Сулаймонов ўрнига Тожиевни майдонга туширишди. 52-дақиқада мезбонлар Суҳроб Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Ҳолмуҳаммедовнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

62-дақиқада Райевац яқин масофадан боши билан кучли зарба берди. Наумов ажойиб реакция намойиш қилди.

65-дақиқада Бердиев  оширган тўпни Ҳолмуҳаммедов дарвозага йўллади. Бироз юқоридан кетди.

75-дақиқада яна бир вазиятга эга бўлдик. Дарко Гожковичнинг бош билан зарбаси озгина юқоридан кетди.

Учрашув якунига қадар ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринишмасин, рақиб дарвозасига йўл топиш ҳеч кимга насиб этмади. Натижада Самарқанддаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди. Шу тариқа жамоамизнинг тўпланган очколари сони 34 тага етди.

Олий лига, 20-тур

«Динамо» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:0
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

«Динамо»: 1. Михаил Наумов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов (50. Фарҳод Тожиев-46), 14. Раду Рогак, 15. Шохрух Холматов, 17. Алексей Николаев, 19. Ориф Мамажонов, 20. Амир Сафаров (11. Абдумалик Абдуллаев – 73), 28. Аднан Ораховац, 90. Дониёр Исмоилов (26. Саиджамол Давлатжонов – 40).

«Қўқон-1912»: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (4. Баҳодир Акрамов -73), 14. Дониёр Ҳасанов (70. Қувондиқ Рўзиев – 67), 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов. 98. Хушнудбек Авилов, 99.Филип Райевац.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz