Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов бугун «Гол» кўрсатуви меҳмони бўлади

Одил Аҳмедов бугун «Гол» кўрсатуви меҳмони бўлади

  07.09.2017 19:51
  0
  1012
Одил Аҳмедов бугун «Гол» кўрсатуви меҳмони бўлади

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Тошкентда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлдан чиқаргани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги сабабига кўра, бугун, 7 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:40 да “Спорт” телерадиоканали Ўзбекистон терма жамоаси сардори Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби футболчиси Одил Аҳмедовни “Гол” кўрсатувига таклиф этган.

Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов олиб бориши режалаштирилган кўрсатувда асосан Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўтказган ўйинлари бўйича фикр ва изоҳлар таҳлил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Хитойга қарши сафарда кечган учрашув (0:1) дан сўнг “Жанубий Корея билан бўладиган ўйинда ё ғалаба қозонишимиз керак, ёки футбол ўйнашни умуман йиғиштириб қўйишимиз керак”, - каби кескин фикрларни билдириб ўтганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz