Қайднома

Қидирув

Ивор Вайцер: «Бақоевни кўпроқ талабчан ва каттиқкўллик хусусиятини ҳурмат қиламан»

Ивор Вайцер: «Бақоевни кўпроқ талабчан ва каттиқкўллик хусусиятини ҳурмат қиламан»

  07.09.2017 20:53
  0
  154
Ивор Вайцер: «Бақоевни кўпроқ талабчан ва каттиқкўллик хусусиятини ҳурмат қиламан»

29 ёшли марказий ярим ҳимоячининг Европа майдонларида ўйнаб, тажриба орттиргани билиниб турибди. Яқинда Ивор клуб матбуот хизмати билан суҳбатда бўлиб, айрим саволларга жавоб берди.

 - Ивор, мана бу йил миллий чемпионатимизда дебют мавсумингизни ўтказяпсиз. Таассуротлар қандай?

- Юртингизда ўтказаётган илк мавсумимдан жуда хурсандман. Менимча юқори даражада ўйнай олишимни барчага кўрсатдим. Бироқ биринчи даврада  жароҳат олганим учун , ҳаммасини қайтадан бошлашимга тўғри келди. Шуни айтиш керакки, бизнинг жамоада жуда яхши ўйинчилар йиғилган.  Бемалол айта оламанки, улар ўз ишининг устаси. Шунинг учун ҳам мен ҳеч  иккиланмай бизнинг жамоа ўз услуби ва ўз устуворлиги билан ҳар бир ўйинда ажралиб туради дея оламан.

- “Бухоро” иккинчи даврани янада кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Бунга жамоа нимани ҳисобига эришмоқда?

 - Бу барчамиз учун, хусусан, “Бухоро” мухлислари, клуб раҳбарияти, жамоа ўйинчилари учун  жуда ёқимли бўлмоқда. Энг асосийси бундай руҳда ўзимизга бўлган ишончни янада орттириб , ҳар бир ўйинни , эркин ҳолатда, катта куч билан рақиб жамоалар билан курашишимизга катта ёрдам беради.  Фикримча, биринчи ўринда  жамоамиз таркиби жуда яхши тузилган ва сифатли. Қолаверса биз ўз йўналишимиз эгамиз. Биринчи давра бошларида жамоамизда ўзгаришлар юз берди. Жамоа таркибини янада кучайтирилиши  руҳан далда берди. Бундай таркиб билан ўйнаш жуда осон ва ёқимли.  Ўйлайманки келгусидаги учрашувларни биз янада катта куч ва ўзимизга  бўлган улкан ишонч билан

- Улуғбек Бақоевга таъриф берсангиз. У қандай мураббий?

- Хар бир инсон каби ҳар бир мураббийнинг ҳам ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бўлади албатта. Бизнинг мураббий эса баланд овозга эга десам адашмайман. Ҳалигача бу унинг биринчи ва омадли мавсуми дейиш мумкин. Ишонаманки, Бақоев бундан кейин хам шу холатини ушлаб қолади.  Мен унинг айнан талабчан ва каттиқкўллигини ҳурмат қиламан. Жамоада бу энг асосийси деб биламан. Агарда бош мураббийимиз ўйиндан ўзи кутган натижани олмаса, уни умуман таниб бўлмайди . Жуда қаттиқ асабийлашади. Ўзгариб кетади. Бу - психология. Менимча у бизга муносиб мураббий  бўла олди ва бундан кейин ҳам бўла олади.

- Негадир иккинчи даврада асосан захирада қолиб кетмоқдасиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Мен бу билан бир ерда колиб кетдим деб айта олмайман. Чунки бундай фикрни илгари суриш хато демакдир. Оёғимдан жарохат олганимдан сўнг, биринчи давра якунигача жарохатим  билан ўйнадим ҳамда биринчи давра баҳсларини тугатиб, жароҳатимни тузатиш учун ўз юртимга  жўнаб кетгандим. У ерда маълум муддат даволандим.  Машғулотларни қолдирмай, деярли барчасида қатнашишга харакат қиляпман. Аввалги ҳолатимга қайтишим учун менимча яна 2-3та учрашувни ўтказишимга тўғри келади.  Лекин бу футбол , бу ерда бироз нотабиий экан.  Шунинг учун жамоа сифатни йўқотмаслиги керак. Биз  яхши натижа билан чемпионатни бошладик ва ортга чекинмаймиз. Захирада қолиб кетаётганим борасида эса ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Лекин мен шуни айта оламанки, тинмай ўз устимда ишлайман, машғулотларни давом эттираман  ва имкониятим келишини кутаман.

- “Бухоро” давралар оралиғида ўзи таркибини етакчи ижрочилар эвазига янада кучайтиришга эришди. Айнан сиз харакат қиладиган амплуада бўлаётган рақобат хусусида нима дейсиз?

- Кўплаб тажрибали футболчилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак , йигитларнинг сифатли ўйини, бу ҳамма вақт жамоа учун яхши албатта. Ҳеч бир футболчи асосий таркибда ўйнашга кафолатланган эмас. Агар бошланғич таркибда ўйнамоқчи бўлсанг, ҳар бир машғулотда максимал даражада ўз қобилятингни ишга солишинг шарт деб биламан.    

- Жамоангиз айни дамда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Мавсум сўнггига қадар буни ўзида сақлаб қолишига қанчалик ишонасиз?

- Ўйлашимча биз “Бухоро” жамоаси  ҳеч бўлмаганда 2- ўринда қолиши учун жамоада сифат бор. Ким билади дейсиз, жамоамиз янада яхшироқ харакат қилса, биринчи ўринга чиқишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Бу – футбол. Унда ҳамма нарса юз бериши мумкин. Фикримча биз ўйнай оламиз ва буни барчага исботлаб бердик.

- Жамоангиз навбатдаги турни водийда ўтказади. Аутсайдерлар қаторига тушиб қолган Нефтчи билан бўлиб ўтадиган баҳс, осон кечмаслиги турган гап. Фикримизга қўшиласизми?

- Назаримда таркиб борасида устунлик биз томонда. Сафарда бемалол очко жамғариш имкониятига эгамиз. Насиб қилса буни амалда уддалаймиз.


Манба: www.pfcbuxoro.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.