Қайднома

Қидирув

Олий лига, 20-тур: «Навбаҳор» сафарда «Машъал»га енгилди

Олий лига, 20-тур: «Навбаҳор» сафарда «Машъал»га енгилди

  07.09.2017 20:10
  0
  549
Олий лига, 20-тур: «Навбаҳор» сафарда «Машъал»га енгилди

Ўзбекистон Олий лигасининг 20-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида жамоамиз Муборакда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлди. Гарчи футболчиларимиз рақиб билан тенгма-тенг ўйнашган бўлсада, воҳа сафаридан ижобий натижа билан қайтиш насиб этмади.

Якунда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган “Навбаҳор” 2004 йилдан бери давом этиб келаётган Муборакдаги ғалабасиз серияни давом эттиришди. Жамоамиз бу йиллар оралиғида “Машъал” майдонида бир марта дуранг қайд этиб қолган учрашувларнинг барчасида мезбонларга имкониятни бой беришган.

Учрашувнинг дебютида жамоалар бир-бирларини ўйин услубини ўрганишга эътибор қаратишди. Вақт ўтгани сайин футболчилар ҳужумлар ташкил этишга ўтишди. Лекин, Муборакда ҳаво ҳарорати иссиқ бўлганлиги сабабли тезкор ҳужумлар ташкил этишда қийинчиликларга дуч келишди.

Умуман олганда жамоалар вақти-вақти билан устунликни ўз қўлларига олган ҳолда тўп суришди. Дарвозалар олдида вазиятлар юзага келтирилган бўлсада ўта ҳавфли ҳужум кузатилмади. 27-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш имконига эга бўлишди.

Аъзам Алиевни ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади деб топган Қодиров нуқтани кўрсатди. Пенальтини Шаҳзод Шайманов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Голдан футболчиларимиз тушкунликка тушишмади. Аксинча, ўз омадларини рақиб дарвозаси олдидан излашга тушишди. Натижада тез орада ҳисоб тенглашди.

Азизбек Турғунбоев икки бор бурчак тўпини амалга оширгач, иккинчи уринишда Неманья Йованович боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Сербиялик ҳужумчимиз “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 1300-голини урганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.
Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш имкониятлари юзага келган бўлсада, 1:1 ҳисоби танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди. Мезбонлардан Хумоюн Муртазоев, Никита Павленко, Сардор Абдураимов, жамоамиздан эса Азизбек Турғунбоевлар имкониятларни голга айлантира олишмади. 

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтган бўлсада, майдон эгалари ғалаба тўпини киритишни уддасидан чиқишди. 59-дақиқада “Машъал”нинг марказдан ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Хумоюн Муртазоев Зафар Тўраевни қулай вазиятга чиқарди. Аманов билан ёлғиз қолган муборакликлар ҳужумчиси имкониятдан самарали фойдаланди.

Мағлубиятга учрашни истамаган мураббийларимиз майдонга ҳужумчи дастлаб Рўзимбой Аҳмедовни кейинчалик эса ҳимоячи Дарко Станоевични ўрнига Аббос Махсталиевни туширишди. Станоевич майдонни тарк этгач жамоамиз уч ҳимоячи бўлиб ҳаракат қилди.

Олдинги чизиқлар кучайтирилган бўлсада, ҳужумларни гол билан якунлаш насиб этмади. Ўз навбатида мезбонлар ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олишгач, ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларга эътибор қаратишди.

Захирадан сафга қўшилган Рўзимбой Аҳмедов “Машъал” посбонининг қўпол хатосидан самарали фойдаланганида, Муборакда дуранг қайд этилиши ҳам мумкин бўларди. 

“Машъал” - “Навбаҳор” - 2:1 (1:1). 7 сентябрь. Муборак. Б.Вафоев номли ўйингоҳ.

Голлар: Ш. Шайманов (23-пен.), З.Тўраев (59) - Н.Йованович (27).

“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 6. Сардор Абдураимов, 10. Хумоюн Муртазоев, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 19. Зоҳир Қўзибоев (77. Абдуллоҳ Олимов, 46), 27. Никита Павленко (2. Искандар Шайқулов, 80), 31. Игорь Тиманюк, 44. Асилжон Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 90. Зафар Тўраев (23. Кенжа Тўраев, 88).

“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (22. Рўзимбой Аҳмедов, 60), 9. Дилшод Жабборов (С), 18. Дониёр Усмонов (24. Сардор Азимов, 50), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич (70. Аббос Махсталиев, 76), 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.

Огоҳлантиришлар: А.Шодмонов (68) - М.Ғофуров (77).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz