Қайднома

Қидирув

Россиялик мутахассис ЎФФ раҳбарлигини кўзламоқда

Россиялик мутахассис ЎФФ раҳбарлигини кўзламоқда

  07.09.2017 22:31
  0
  1144
Россиялик мутахассис ЎФФ раҳбарлигини кўзламоқда

Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида «Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси» мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференция Ўзбекистон футбол федерацияси президентлиги сайловига 5 кун вақт қолганида ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий меҳмони сифатида ўз вақтида Россия футбол уюшмаси президентлиги учун номзод бўлган Алишер Аминов таклиф этилганди. Аминов юқоридаги мавзу бўйича презентация қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни очиқча санаб ўтди. Бунда мутахассис МДҲ тарарруфига кирувчи бир қатор мамлакатларни, хусусан, Россия футболини ҳам мисол қилиб келтириб, уларни футболи ривожланган мамлакатлар билан солиштирди.

Алишер Аминов Тошкентга Россиядаги футболчи ва мураббийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши кўзда тутилган уюшма асосчиларидан бири Владимир Леонченко билан ташриф буюрди. Меҳмон ҳам бунда ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, Ўзбекистон футболидаги муаммоларга тил текказиб ўтди.

Конференцияда, шунингдек, спорт қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти кафедра мудири Комил Зиёдуллаев презентациялари билан иштирок этди.

Унда ОАВ ходимлари, футболчилар, футбол фахрийлари ва мутахассислар ҳам қатнашди. Кейинроқ дебатга айланиб кетган йиғилишда ЎФФнинг айни вақтдаги раҳбариятига шаффофлик етишмаслиги ва барча ишлар эшик орқасида ҳал этилиши масаласи кўриб чиқилди. Алишер Аминовнинг қайд этишича, мамлакат футболининг олдида айни пайтда икки йўл турибди: ё шаффоф ишлайдиган ва футболни фан даражасида тушунадиган мутахассислар билан тўғри йўлга тушиб олиш ёки ҳозиргача келинган йўлдан юришда давом этиб, ривожланган мамлакатлардан ортда қолавериш.

Мазкур конференция «Anhor.uz» интернет сайти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Алишер Аминов ўзбек бўлса-да, Россия фуқаролигига эга шахс. У аввал ЎФФ ишини кўкларга кўтариб мақтаган, сал ўтгач эса танқидий ва баъзан асоссиз гапларни тинмасдан айтиб келган эди.

Унинг бу ҳаракатларидан ЎФФ раҳбарлигини қўлга киритиш нияти борлигини сезиш мумкин. Бу инсонни ўзбек футболига қанчалик фойдаси тегиши мумкин, билмадик...


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz