Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: «Мағлубиятда мураббий айбдор»

Илҳом Мўминжонов: «Мағлубиятда мураббий айбдор»

  08.09.2017 07:13
  0
  627
Илҳом Мўминжонов: «Мағлубиятда мураббий айбдор»

"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин тўғрисида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

- Мағлубиятда мураббий айбдор бўлади. Ўйлайманки, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик.

"Машъал"нинг 90- рақамли ўйинчиси (Зафар Тўраев) мен учун учрашувдаги энг яхши ҳужумчи бўлди. У яратилган имкониятдан фойдаланиб, бизга гол уришга муваффақ бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам шогирдларимга бугунги ўйин учун рахмат айтаман.

Беллашув якунланишига 10 дақиқа қолганида Сардор Азимовга нисбатан муборакликлар ўз жарима майдонида яққол қоида бузишганди. Бу вазиятда ҳакам 100 фоиз пенальти белгилаши керак эди.

Аммо бу унинг хатоси бўлди. Шунингдек дарвозамизга ҳам нотўғри пенальти белгиланди. Мазкур холатда футболчимиз тўпга қўли билан тегинмаганди. Аксинча тўп ўйинчининг юзига теккан.

Хатто футболчининг юзи қонаб кетган. Тўғри, барча хато қилиб туради... "Машъал"да шиддат борлиги ҳам кўзга ташланди. Лекин биз ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Хаёт давом этади. Навбатдаги учрашувларга пухта тайёрланамиз. Олдимизга клуб раҳбарияти ўтган йилги натижага қараганда юқорироқ ўринларни эгаллашни вазифа этиб белгилаган.

Мақсадимиз - кучли олтиталикка кириш. Иккинчи даврада 4 турдан сўнг илк мағлубиятни тан олдик. Қолган турларда ёрқин ғалабалар билан мухлимсларни ўйингоҳга чорлашга ҳаракат қиламиз.

Рўзимбой Аҳмедов учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди. Бироқ, унда кичик жарохат борлиги туфайли у бугун захирада қолдирилди. Ўйлайманки, у бугун тақдим этилган 30 дақиқалик имкониятда яхши таассурот қолдирди.

У бурни синган бўлишига қарамай бахс сўнггигача ўйнади.Бунинг учун унга ташаккур айтаман. Аббос Махсталиевда ҳам жарохат борлиги боис у аста-секин жисмоний холатини тиклаб бормоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz