Қайднома

Қидирув

Александр Хомяков: «Олдимизга вазифа қўйилмаган»

Александр Хомяков: «Олдимизга вазифа қўйилмаган»

  08.09.2017 07:38
  0
  562
Александр Хомяков: «Олдимизга вазифа қўйилмаган»

"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков учрашувида борасида ўз фикрларини билдирди:

- Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолгани кўпчиликни кайфиятини тушириб юборганди. "Навбаҳор"га қарши сифат юзасидан яхшироқ футбол кўрсатмоқчи бўлгандик. Аммо бунга рақиб йўл қўймади.

Натижа албатта кишини хурсанд қилади. 3 очкога эга бўлдик, мусобақа жадвалида юқорига кўтарилдик. Ўз футболчиларимга миннатдорчилик айтмоқчиман.

Кўп вазиятлардан гарчи фойдалана олмаган бўлсакда, иккита гол уришни уддаладик. Ҳеч қандай вазифа бизга қўйилмаган. Майдонга тушамиз, ўз ўйинимизни кўрсатамиз...

Очкони кузда саналади дейишади. Қишга яқин якунда барчаси ойдинлашади. Япониялик легионерни захирада қолдиришга қарор қилдим. Уни майдонга туширишни орада режалаштиргандим, бироқ асосан иккинчи қаватдаги тўплар учун кураш олиб борганимиз сабабли уни ўйинга қўшишдан маъно топмадим.

Хали уни майдонда кўрасиз. Никита Павленко вазиятлардан бирида жарохатлангани учун ўзи биздан алмаштиришимизни сўради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz