Қайднома

Қидирув

Павленко: «ЕЧЛдаги дебютимдан сўнг «Барселона»дан таклиф бўлганди»

Павленко: «ЕЧЛдаги дебютимдан сўнг «Барселона»дан таклиф бўлганди»

  08.09.2017 09:45
  0
  669
Павленко: «ЕЧЛдаги дебютимдан сўнг «Барселона»дан таклиф бўлганди»

Александр Павленко  17 ёшли чоғида «Спартак» сафида Чемпионлар лигаси турнирида дебют қилганди. Кейин эса унинг фаолиятида пасайиш юзага келди. У ўзининг иқтидорини шакллантира олгани йўқ.

Футболчи ўша пайтлар унинг хизматларига «Барселона» қизиқиш билдиргани ҳақида гапириб берди.

«Ўз вақтида менга «Барселона» томонидан қизиқиш бўлаётганини айтишди. Аммо бу маълумотлар оммадан сир тутилган.

«Спартак» сафида Чемпионлар лигасида ўйнашни бошлаганимда 17 ёшда эдим, кейин «Барселона»дан таклиф бўлди. Албатта, бу жамоа сафига қўлишиш мен учун жуда қизиқарли вариант эди.

Бироқ иккинчи томондан Россиянинг энг яхши клубида ўйнардим. Шунинг учун ҳеч қаерга кетмасликни маъқул кўрдим» — дейди Павленко «Известия» нашрига.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz