Қайднома

Қидирув

Алишер Аминов: «ЎФФ президентлиги учун сайловлар шаффоф руҳда ўтмайди»

Алишер Аминов: «ЎФФ президентлиги учун сайловлар шаффоф руҳда ўтмайди»

  08.09.2017 09:55
  0
  1197
Алишер Аминов: «ЎФФ президентлиги учун сайловлар шаффоф руҳда ўтмайди»

Иқтисод фанлари номзоди, «Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди» вице-президенти Алишер Аминов Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон футболидаги муаммолар ва бевосита мамлакат футбол федерациясидаги камчиликлар тўғрисида презентация қилди.

Аминовнинг қайд этишича, ЎФФ президентлиги учун сайловлар шаффоф руҳда ўтмайди. Аслида эса бундай сайловлар олдидан дебатлар ўтказилиши, рақобат бўлиши, президентликка номзодларнинг иш дастури муҳокама қилиниши керак. Аммо ЎФФда бундай эмас.

Футболнинг асосий бўғинларини муаммо нимада эканини аниқ тушуниб етмайдиган кишилар бошқариши презентацияда қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, ЎФФ жамоатчилик ва масс-медиа учун ёпиқлигича қолмоқда.

Футболдаги натижаларнинг йилдан йилга ёмонлашиб бораётгани тизимли аҳамиятга эга. Чунки ЎФФ футболнинг асосий субъэктларини инкор қилади, мураббийлар, футболчилар, ҳакамлар йирик қарорлар қабул қилишда асосий ролни ўйнамайди. ЎФФ президентларининг ҳар сафар давлат амалдорлари орасидан танлаб олиниши ҳам тўғри йўл эмас.

Бунга қадар ЎФФ президенти сифатида ишлаган Атхамбек Фозилбеков, Абдулҳошим Муталов, Зокир Алматов ва айни пайтдаги президент Мираброр Усмоновларнинг барчаси давлат амалдорлари ҳисобланади, дейилган презентацияда.

ЎФФ сайлови яна 5 кундан кейин — 12 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бироқ жамоатчилик номзодлар ким экани борасида умуман маълумотга эга эмас.


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.