Қайднома

Қидирув

«Қозоғистон президенти кубоги»: Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон-2 жамоаси билан дуранг ўйнади

«Қозоғистон президенти кубоги»: Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон-2 жамоаси билан дуранг ўйнади

  08.09.2017 14:07
  0
  660
«Қозоғистон президенти кубоги»: Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон-2 жамоаси билан дуранг ўйнади

Қозоғистоннинг Талгар шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Қозоғистон президенти кубоги” турнири ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Кеча, 7 сентябрь куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қозоғистон-2 жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Гуруҳда Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон U-16 термаси бугун Қозоғистон ўсмирларига қарши 3-ўрин учун куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Дилшод Нуралиев шогирдлари Россияга 0:2 ҳисобида енгилган бўлса, иккинчи ўйинда Тожикистон ўсмирлари 3:1 ҳисобида таслим этилганди.

“Қозоғистон президенти кубоги”

Талгар, Қозоғистон

7 сентябрь, пайшанба

Қозоғистон-2 – ЎЗБЕКИСТОН 2:2

Қирғизистон – Албания 1:4

Тожикистон – Россия 0:2

Қозоғистон – Грузия 4:4

8 сентябрь, жума

7-ўрин учун. Қозоғистон-2 – Қирғизистон

5-ўрин учун. Албания - Тожикистон

3-ўрин учун. Қозоғистон – ЎЗБЕКИСТОН

ФИНАЛ. Россия – Грузия


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz