Қайднома

Қидирув

Симеоне нима сабабдан «Атлетико» билан шартномасини узайтирганини айтди

Симеоне нима сабабдан «Атлетико» билан шартномасини узайтирганини айтди

  08.09.2017 14:21
  0
  561
Симеоне нима сабабдан «Атлетико» билан шартномасини узайтирганини айтди

«Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне мадридликлар билан амалдаги шартномасини нега узайтирганини айтиб ўтди.

«Раҳбарият менга ёзда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигимизни айтганда, улардан бир нарсани - таркибдаги ҳеч қайси футболчини қўйиб юбормасликни сўрадим. Шундай ҳам бўлди. Шунинг учун олдингидек барчамиз биргамиз.

Агар менга Сауль, Гризманн ва Кокени сотиб юбориб, улардан тушган пулларга янги футболчи сотиб олиш ёки уларни сақлаб қолиб ҳеч қандай харидни амалга оширмаслик шартини қўйганларида, мен иккинчи вариантни танлаган бўлардим. Ҳозирги таркиб билан ишлаш мен учун енгилроқ.

Бундан ташқари, сўнгги беш йилда клуб ўсишга ҳаракат қилмоқда. Яқинда янги стадион очилади. Етакчилар ва ёш иқтидорлар бир-бирлари билан тажриба алмашаётганига гувоҳ бўляпман, бу эса мени янада илҳомлантирмоқда» - дейди Симеоне.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz