Қайднома

Қидирув

Бабаян истеъфоси муносабати билан Тошкентда ош берилди

Бабаян истеъфоси муносабати билан Тошкентда ош берилди

  08.09.2017 16:54
  1
  1285
Бабаян истеъфоси муносабати билан Тошкентда ош берилди

Хабарингиз бор кеча, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ёмон натижалари ва жамоага юклатилган вазифани уддалай олмагани сабабли истеъфога чиқарилди. Бу воқеа мухлислар томонидан узоқ вақтдан бери кутилаётгани ҳам бор гап.

Мазкур ҳолат муносабати билан бугун Тошкент шаҳар Сайлгоҳ кўчасида кўп сонли ошпазлар томонидан 8 тоннага яқин ош тайёрланиб, халққа тарқатилди.

Ўйлаймизки, буни шунчаки ҳазил тариқасида қабул қиласиз. Аслида, Тошкент маркази 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивалига мезбонлик қилади.

Фестиваль доирасида турли тадбирларнинг ўтказилиши режалаштирилган. Энг асосийси тадбир эса — 8 тонналик паловнинг тайёрланишидир.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


"Babayan" degan nom ancha munchasini asab tolasini kemirib tashadi
08.09.2017 18:04

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz