Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон футбол фахрийлари президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди

Ўзбекистон футбол фахрийлари президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди

  08.09.2017 17:54
  0
  2418
Ўзбекистон футбол фахрийлари президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди

"Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси иштирокчилари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, давлат маслаҳатчиси Аҳмадхўжа Юнусхўжаев, жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султонов ва Ўзбекистон футбол федерацияси аъзолари номига резолюция қабул қилишди. Бу ҳақда "Анҳор.уз" хабар бермоқда.

Резолюцияда айтилишича, 7 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференциясида мамлакатда спортни бошқарув, хусусан, Ўзбекистон футбол федерацияси, профессионал ва болалар-ўсмирлар футболига оид масалалар муҳокама қилинган.

"Ўзбекистонда футбол муваффақиятли ривожланиши учун барча имкониятлар мавжудлигига мутлақо ишончимиз комил. Бироқ футболни бошқарувдаги тизимли муаммолар, ривожланиш дастурининг мавжуд эмаслиги футболнинг оғир инқирозга учрашига олиб келди ва зудлик билан чора кўрилмаса, узоқ йиллар давомида жаҳон майдонларида ҳам миллий терма жамоалар, ҳам клуб футболи даражасида рақобат қилиш қобилиятидан мосуво бўлинади", дейилади резолюцияда.

Инқирозли ҳолатларни бартараф этиш ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун шароитлар яратиш мақсадида мурожаат қилувчилар Ўзбекистон президенти ҳузурида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича кенгаш тузишни, 2018-2023 йилларда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича давлат мақсадли дастурини ишлаб чиқишни таклиф этишган.

Резолюцияда баён этилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олмаганлиги ЎФФнинг асл фаолияти қандай ҳолатда эканлигини кўрсатиб беради.

"2017 йил 12 сентябр куни янги президентни сайлаш бўйича ЎФФ конференциясини ўтказиш режалаштирилган. Аммо ЎФФ президентлигига сайловлар кенг футбол жамоатчилиги иштирокисиз, номзодларнинг сайловолди дастурлари муҳокама қилинмасдан ёпиқ тарзда ўтказилиши ўзбек футболидаги ислоҳотлар ва унинг истиқболи борасида хавотир уйғотади.

Юзага келган вазиятда ЎФФ президентлигига сайловлар ўтказиш муддатини ортга суриш ва сайловларни ФИФА сайлов регламенти талабларига мувофиқ демократик асосда ўтказиш зарур деб ҳисоблаймиз", дейилади резолюцияда.

Резолюцияга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Биродар Абдураимов, "Пахтакор" фахрийлари Вячеслав Солохо, Николай Любарцев, 2007 йили Осиёнинг энг яхши мураббийи бўлган Рауф Инилиев, Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи президенти бўлган Эльмар Аминов, футбол фахрийлари Андрей Фёдоров, Азамат Абдураимов, "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва футболчи Тимур Копадзелар имзо чекишган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz