Қайднома

Қидирув

Игорь Шквирин: «Рақибни жуда яхши ўргангандик»

Игорь Шквирин: «Рақибни жуда яхши ўргангандик»

  08.09.2017 18:26
  0
  710
Игорь Шквирин: «Рақибни жуда яхши ўргангандик»

Олий лиганинг 20-тур бахсларида "Сўғдиёна" "Обод" меҳмони бўлди ва 2:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманига қатнашди ва ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Биз рақиб жамоа ўйинларини кузатган эдик. Ҳар бир жиҳатини ўргандик ва бўлажак ўйинга режа туздик. Натижада бу режа ўз ўзидан ўйинда самара берди.

Ўз хатоларимиз туфайли 2 та голни ўтказиб юбордик. Футболчилар ўйинда прессинг қўллаб,натижада яна 2 та гол ҳам уришга муваффақ бўлди. Ўйиндан қониқдим. Аммо сифати устида ҳали ишлаш керак.

Жамоани иккинчи давра бошланишидан 2 кун олдин қабул қилиб олган эдим. Жамоадаги футболчиларни мен таклиф қилмаганман. Бу арз қилиш ёки бошқа эмас шунчаки факт.

Ишлашда давом этамиз. Жамоа олий лигада жон сақлаб қолиш эмас,балки мазмунли ўйинларни кўрсатишини мақсад қилганман. Тўхтаб қолмаймиз. Ишлашда давом этамиз ва мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz