Қайднома

Қидирув

Хитой чемпионати: Анзур Исмоиловнинг голи жамоасини қутқара олмади

Хитой чемпионати: Анзур Исмоиловнинг голи жамоасини қутқара олмади

  08.09.2017 22:19
  1
  736
Хитой чемпионати: Анзур Исмоиловнинг голи жамоасини қутқара олмади

Бугун Хитой Суперлигасининг 24-тур учрашувларига старт берилди.

Мазкур тур доирасида терма жамоамиз етакчи ҳимоячиси Анзур Исмоиловнинг жамоаси – «Чанчунь Ятай» чемпионат пешқадами «Гуанжоу Эвергранд» майдонида сафар уюштирди ва 3:1 имкониятни бой берди.

Ўйининг 26 ва 59 дақиқаларида мезбонлар вакили Рикардо Гулард дубл қайд этиб жамоасини ҳисобда олдинда бўлиши таъминлади. 61 дақиқасида Анзур Исмоилов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. аммо орадан 4 дақиқа ўтиб «Чанчунь» ўз дарвозасидан яна бир тўп олиб чиқди ва якунда «Гуанжоу Эвергранд» ўз ҳисобига уч очкони қўшиб қўйди.

Мазкур ўйиндан сўнг «Эвергранд»нинг ҳисобидаги очколари сони 56тага етди ва улар чемпионатда етакчилик қилишда давом итишмоқда.

Анзур Исмоловнинг жамоаси эса 28 очко жамғарган ҳолда 10 поғонада боришмоқда.

«Гуанжоу Эвергранд»-«Чанчунь Ятай»-3:1 (1:0)

Голлар: Рикардо Гулард (26, 59-пен.), Алан (66) – Анзур Исмоилов (61).

Гуанжоу Эвергранд: Зенг Ченг, Ли Хуепенг (Зоу Зенг, 79), Занг Линпенг, Зенг Зи, Зенг Лонг (Ю Ханчао, 66), Лиу Жиан, Лиао Лишенг, Ху Вин, Ванг Шангюан, Алан (Гао Лин, 75), Рикардо Гулард.

Чанчунь Ятай: Яке Ву, Анзур Исмоилов, Фан Хиаодонг (Ян Фенг, 68), Сун Жие, Занг Хиаофей, Тан Лонг (Ду Зеню, 46), Жианг Зе, Занг Ли (Ли Гуанг, 68), Хи Чао, Одион Игало, Мариньо.

Огоҳлантиришлар: Ли Хуепенг (74) - Сун Жие (39), Занг Хиаофей (59).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Shunaqa talanting bor ekan Xitoyga urmisanmi, shu golni
08.09.2017 23:37

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz