Қайднома

Қидирув

Ўсмирларимизга 3 минг доллар насиб қилди

Ўсмирларимизга 3 минг доллар насиб қилди

  09.09.2017 08:03
  2
  748
Ўсмирларимизга 3 минг доллар насиб қилди

Қозоғистоннинг Талгар шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Қозоғистон президенти кубоги” турнири ўз ниҳоясига етди.

Бугун, 8 сентябрь куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қозоғистонга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, жамоа 3000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули билан ҳам тақдирланди. 


Мусобақанинг финал беллашувида Россия ва Грузия ўсмирлари ўзаро кураш олиб борди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса омад россияликлар томонида бўлди – 5:4.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Руслан Розиев мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди ва унга махсус соврин топиширлди.


Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев шогирдлари турнир давомида Россияга 0:2 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Тожикистон ўсмирлари 3:1 ҳисобида таслим этилганди. Яна бир ўйинда Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон-2 жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 

“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
8 сентябрь, жума

3-ўрин учун. Қозоғистон – ЎЗБЕКИСТОН 1:4

ФИНАЛ. Россия – Грузия 1:1 (пенальтилар серияси – 5:4)


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Мухлисларни мажбурлаб фикр қолдириб бўлмайди. Ҳозирча ёшмиз вақт ўтган сари ҳаммаси бўлади
09.09.2017 13:29

***Азиз сайтимиз мехнаткаш ва изланувчан ижодкорлари мехнатингизни кадирлайман,лекин Сайтингизда хар доим фикрлар нольллиги жуда хунук ва ёкимсиз ! ! ! Калби йук ва хис хаёжонсиз сайт. ЖОНСИЗ САЙТ булиб колган. . .
09.09.2017 08:46

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz