Қайднома

Қидирув

Виктор Кумиков: «Битта қупол хато, бугун бизга қимматга тушди»

Виктор Кумиков: «Битта қупол хато, бугун бизга қимматга тушди»

  09.09.2017 15:08
  0
  464
Виктор Кумиков: «Битта қупол хато, бугун бизга қимматга тушди»

“Насаф” – “Олмалиқ” (1-0) учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида  “Олмалиқ” жамоаси устози Виктор Кумиков иштирок этди.

-Учрашувда гол ура олмасанг, ҳатто дурангга эришиш ҳам оғир. Бугунги учрашувда гол уриш учун вазиятлар ярата олган бўлсакда, аммо буни уддасидан чиқа олмадик. Бугун ҳимояда битта қупол хатога йўл қўйдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу хато бизга қимматга тушди.

Умуман олганда бугун ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Албатта бунга таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўз таъсирини ўтказаяпти. Лекин бугун ютқазмаслигимиз керак эди. Сафардаги ўйинларда қулай имкониятлар кўп ҳам бўлавермади. Яратилган имкониятлардан фойдалана билиш керак.

“Насаф” яхши шаклланган жамоа. Бу жамоа билан сафарда ўйнаш жуда оғир. Клубда ажойиб шароитлар мавжуд. Масалан ўз футбол мактабига ва тарбияланувчиларига эга. Фақат, икки нафар яхши ва тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олса, бу жамоа янада кучайиб кетган бўларди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz