Қайднома

Қидирув

ЎФФга янги президент сайланадиган мажлис Radisson меҳмонхонасида ўтказилади

ЎФФга янги президент сайланадиган мажлис Radisson меҳмонхонасида ўтказилади

  09.09.2017 15:39
  0
  914
ЎФФга янги президент сайланадиган мажлис Radisson меҳмонхонасида ўтказилади

Хабарингиз бор, 12 сентябрда Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир аввал бўлиб ўтганидек Ўзбекистон футбол федерациясининг мажлислар залида эмас, балки Radisson BLU Hotel меҳмонхонасида ўтказилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Uff.uz томонидан ушбу йиғилишда ОФК ва ФИФАдан вакиллар иштирок этиши хабар қилинган эди.

ЎФФнинг ҳисобот йиғилишида иштирок этиш учун ОАВ вакиллари ҳам расман таклиф этилган. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёни Тошкент вақти билан соат 09.30 да якунига етади. Кеч қолган ОАВ ходимлари йиғилишга киритилмаслиги мумкин.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz