Қайднома

Қидирув

Германия мундиали юлдузлари допингдан фойдаланишганмиди?

Германия мундиали юлдузлари допингдан фойдаланишганмиди?

  10.09.2017 00:24
  0
  293
Германия мундиали юлдузлари допингдан фойдаланишганмиди?

Махсус мухбир Акмал Эшонхонов  футбол олами, WADAда тақиқланган препаратлар хусусидаги янги можарони ёритди.

Аслида нима бўлганди?

Fancy Bears хакерлар гуруҳи футболдаги допингга оид мақолани эълон қилди. Унга кўра, Германияда бўлиб ўтган ЖЧда бир гуруҳ таниқли футболчиларда тақиқланган препаратлардан фойдаланиш рухсатномаси бўлган.

Допинг қабул қилган ўйин­чилар орасида Дирк Куйт (Голландия), Марио Гомес (Германия), Карлос Тевес, Хуан Себастьян Верон, Габриэль Ханйце ва Диего Милито (ҳаммаси Аргентина)ни учратиш мумкин.

Умуман, 25 нафар футболчида шундай имтиёзлар бўлган. Бундан ташқари, Fancy Bears 2016 йили допинг назоратидан ўтолмаганлар рўйхатини ҳам эълон қилди.

У қандай гуруҳ?

Fancy Bears («Қитмир айиқлар») - кибержосуслар гуруҳи, 2004 йилдан буён фаолият юритади. Уни Россия махсус хизмати билан алоқадорликда ва уларнинг кўрсатмаларига асосан ҳаракат қилишда айблашмоқда.

Гуруҳнинг шу кунларда эълон қилган баёнотидан қуйидагиларни билиш олиш мумкин: «Fancy Bears жамоаси турли манбалардан олинган футболга оид материалларни эълон қилади.

Футболчи ва расмий маъмурлар бу спорт турининг допингдан холи эканлигини таъкидлашади. Биз шундай мазмундаги кўплаб асосларга эгамиз ва уларнинг бўҳтон эканини исботламоқчимиз.

WADA ҳужжатлари билан танишиш орқали сиз 2015 йили 150 нафар футболчи допинг қабул қилмаганлигини билиб олишингиз мумкин. Ўтган йили бу рақам 200тага кўтарилди».

Яна нималарни билиш муҳим?

Эҳтимол, эълон қилинган сўнгги мақола WADA билан Fancy Bears ўртасидаги олишувнинг бир қисмидир. 2016 йилнинг августида WADA сайтига уюштирилган босқинчиликда айнан россиялик хакерлар гуруҳи айбланмоқда.

Босқинчилик WADA Россияни давлат томонидан қўллаб туриладиган, спортчиларга тақиқланган препаратлардан фойдаланиш имконини берадиган тизимни ташкил этганини фош этувчи ҳисоботини эълон қилганидан кейин амалга оширилганди.

Яна бир муҳим факт

Fancy Bears ҳужжатларида 200 нафар спортчининг исм-шарифлари қайд этилган эмас. Фақат уларнинг 2016 йили допинг қабул қилганликлари кўрсатилган, холос.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.