Қайднома

Қидирув

Қанотга масъул сулола

Қанотга масъул сулола

  10.09.2017 06:18
  0
  858
Қанотга масъул сулола

20 август оқшоми Маркос Алонсо ўзининг фантастик ўйини билан нафақат Лондон, балки бутун АПЛ мухлисларини ўзига қаратди.

Айнан шу ҳимоячининг аниқ икки зарбаси «Уэмбли»да «Челси»га принципиал рақиб – «Тоттенхэм» устидан зафар келтирди. Кўпчилик мухлислар Алонсони қайтадан кашф этган бўлсалар, ажабмас.

Хорижлик касбдошларимиз испаниялик футболчи фаолиятидаги қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этишади.

1. Ажойиб авлод

Маркоснинг бобоси (юз фоиз номдош) - юксак савияли буюк футболчи. «Реал» таркибидаги фаолияти давомида (1954-1962) бешта ЕЧКни қўлга киритган.

Отаси (у ҳам Маркос Алонсо) - «Қироллик клуби»нинг тарбияланувчиси, «Маркитос» каби ёрқин тўп сурмаган бўлсада, «Атлетико» (1979-1982, 1987-1989) ва «Барселона» (1982-1987) шарафини ҳимоя қилган. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, Алонсолар сулоласининг барча аъзолари қанот ҳимоячиси чизиғида ўта муваффақиятли тўп суришган. Қизиқ, футбол тарихида улар каби сермаҳсул сулола бормикан?

2. Тўпурарликда Костадан устун

2017 йили ҳимоячи Алонсо етти марта рақибларни ранжитганди, ҳужумчи Коста эса 6та гол муаллифига айланди. Тўғри, бунинг учун Диего 18 марта майдонга тушган бўлса, Маркос 20та учрашувда шундай маҳсулдорликка эришди. Бу ҳимоячининг мерганлик маҳоратига соя сола ололмайди.

Антонио Конте эса шогирдининг юксак кўраткичларини хотиржамлик билан изоҳлайди: «Мен ҳайратда эмасман. Ёдингизда бўлса, Маркос ўтган мавсум худди Виктор Мозес каби беш ёки олтита гол урганди. Бироқ кўп ҳолларда қулай вазиятларни ҳавога совурганди. Шу боис, бу борада қўшимча машғулотлар ўтказишимизга тўғри келди».

3. АПЛда «Болтон»нинг энг яхши футболчиси бўлган

2010 йили «Болтон» сафига қўшилган Алонсо уч йил ичида мухлсларнинг чинакам «кумир»ига айланди. Охир-оқибат, The Bolton News газетасининг совринига сазовор бўлди - нашр томонидан ўтказилган сўровномада Маркос 40 фоиз овоз тўплаб, яққол ғолибликка эришди.

4. Барвақт улғайишга сабаб бўлган қотиллик

2010 йилдаги таътил пайтида Маркос тунги Мадрид кўчаларига сайрга чиққанди. Автомобилдан унинг дўстлари ва қаллиғи жой олганди. Афсуски, автосаёҳат фожиа билан якун топди - машина кутилмаганда бетон деворга урилиб барча саёҳатчилар, жумладан, Маркос ҳам жиддий жароҳат олишди. Алонсонинг ёнидан жой олган қаллиғи ўта оғир ҳолатда шифохонага тушди. Йўл-транспорт ҳодисасидан ярим соат ўтгач эса у оламдан ўтди. Тергов жараёнида футболчининг қонида алкоголь борлиги аниқлангач, уни қасддан уюштирилган қотилликда айблашди. Кейинчалик суд Алонсони айбсиз, деб топди. Ҳаётнинг аччиқ сабоғи Маркоснинг барвақт улғайишига сабаб бўлди. Шундан сўнг футболчи бутун эътиборини фақат футболга қаратишга қарор қилиб, «зерикарли йигит» лақабига умуман эътибор қаратмасликка одатланди.

5. Тулпорлар ва коррида

Учқур отлар ва коррида - Алонсонинг хоббиси. Ҳа, Испания учун бундай эрмак одатий ҳол. Лекин Маркос буқалар билан олишувчи довюрак баҳодирлар ўйинига қизиқувчилар орасида Лондондаги ягона испаниялик. Машҳур тореадор Гонсало Кабальеро унинг энг яқин дўсти. Футболчи анчадан бери дўстининг жасоратига қойил қолиб, ундан намуна олишга интилади: «Бир куни буқанинг шохи Гонсалонинг оёғини тешиб ўтганига гувоҳ бўлганман. Аммо шундай вазиятда ҳам тореадор майдонни тарк этмади - бўйинбоғини ечдида, жароҳатини боғлаб олди. Кейин ишини давом эттирди. Фақат томоша тугаганидан кейингина шифохонага йўл олди. Гонсалога ўхшаган йигитларнинг тупроғи ўзга жойдан олинган. Мен ҳам баъзан жароҳат оламан, лекин ҳеч қачон майдонда ҳаётдан кўз юмиш мумкинлиги ҳақида ўйламайман. Тореадор эса мунтазам равишда ўз ҳаёти учун курашади».

Бонус: Маркос Алонсо ҳанузгача Испания терма жамоасининг таклифига мушарраф бўлган эмас. Балки энди бунинг вақти келгандир? Сиз қандай фикрдасиз, сеньор Лопетеги?!

Содиқ СОБИР тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz