Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» Юрген Клоппнинг «Ливерпул»ини ер тишлатди

«Манчестер Сити» Юрген Клоппнинг «Ливерпул»ини ер тишлатди

  09.09.2017 18:33
  0
  634
«Манчестер Сити» Юрген Клоппнинг «Ливерпул»ини ер тишлатди

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Ливерпуль” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 5:0 ҳисоби қайд этилиб, манкунианликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари тенгкурашлар остида ўтди ва ҳар бир жамоада ҳам вазиятлар бўлди.

24-дақиқага келиб эса Серхио Агуэро Де Брюйненинг ажойиб пасидан унумли фойдаланиб, Миньоле алдаб ўтиб, тўпни бўш дарвозага жойлади – 1:0.

Шундан сўнг, Садьо Мане жавоб голини киритиш ниятида ҳужумга зўр берган бир вазиятда, Эдерсон билан тўқнашув натижасида қизил карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди.

Бу эса ўз навбатида Клопп шогирдларини шок ҳолатига туширди ва шундан сўнг “Сити” ташаббусни тўлиқлигича ўз қўлига олди.

Габриэль Жезус биринчи бўлим якуни ва иккинчи бўлим бошида икки бор рақиб дарвозасини тўғри нишонга олган бўлса, учрашув якунига оз фурсат қолганида Лерой Сане дубль қайд этди.

Шу тариқа “Манчестер Сити” ўта муҳим ўйинда рақибини янчиб ташлади.

Англия чемпионати, 4-тур

Манчестер Сити – Ливерпуль 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 24 Агуэро, 2:0 – 45 Габриэл Жезус, 3:0 – 53 Габриэл Жезус, 4:0 – 77 Сане, 5:0 – 90+1 Сане.
Манчестер Сити – Эдерсон (Браво, 45), Данило, Стоунз, Менди, Отаменди (Мангаля, 71), Фернандиньо, де Брюйне, Сильва, Уокер, Габриэл Жезус (Сане, 57), Агуэро.
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Морено, Александер-Арнолд, Клаван, Фирмино (Соланке, 67), Жан, Салах (Окслейд-Чемберлен, 46), Вейналдум (Милнер, 58), Мане, Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (6), Александер-Арнолд (19), Фернандиньо (28), Жан (80).
Четлатиш: Мане (37).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz