Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» Каталония дербисида «Эспаньол»ни янчиб ташлади

Ла-лига: «Барселона» Каталония дербисида «Эспаньол»ни янчиб ташлади

  10.09.2017 01:46
  0
  821
Ла-лига: «Барселона» Каталония дербисида «Эспаньол»ни янчиб ташлади

Испания Ла-лигаси 3 турининг бугунга белгилаган учрашувлари ўз поёнига етди.

Куннинг сўнгги ўйинида Каталониянинг икки жамоаси «Барселона» ҳамда «Эспаньол» ўртасидаги дерби кузатилди ва мазкур дерби мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Лионель Месси биринчи бўлимнинг 26 дақиқасида ҳисобни очган бўлса, 35 дақиқада уни ишончли кўринишга келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлимнинг 57 дақиқасида эса Лео хэт-трик қайд этиб, ҳисобни йириклаштирди.

Шундан сўнг «кўк-анорранглилар» таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди ва бунда жамоанинг янги футболчилари ҳам майдонга тушди. Жумладан Усмон Дембеле «Барселона» сафидаги дебютини нишонлади.

87 дақиқада бурчак тўпидан етказиб берилган тўпни Херар Пике боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Орада уч дақиқа ўтиб эса, Дембеленинг пасидан сўнг Луис Суарес учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа «Барселона» уч ўйинда учинчи ғалабасини қўлга киритиб, ҳеч қандай йўқотишларсиз Испания чемпионатида карвонбошчилик қилмоқда.

«Барселона»–«Эспаньол»-5:0 (2:0)

9 сентябрь, «Камп Ноу»

Голлар: Месси (26, 35, 57), Пике (87), Суарес (90).

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич, Бускетс (Паулиньо, 73), Иньеста (Андре Гомеш, 77), Деулофеу (Дембеле, 68), Месси, Суарес.

Эспаньол: Лопес, Лопес Сильва, Эрмосо, Кариколь, Диоп, Санчес (Марк Наварро, 68), Дардер (Вила, 75), Хави Фуэго, Пьятти (Гарсия, 57), Баптистао, Морено.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (21), Лопес Сильва (29), Санчес (60), Дардер (71), Кариколь (74), Диоп (84).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz