Қайднома

Қидирув

Расман: «Лацио» – «Милан» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Расман: «Лацио» – «Милан» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

  10.09.2017 16:15
  0
  791
Расман: «Лацио» – «Милан» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Италия чемпионатининг учинчи туридан ўрин олган “Лацио” – “Милан” учрашуви ноқулай об-ҳаво туфайли номаълум муддатга қолдирилди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, ўйин куни қолдирилгани расман тасдиқланган.

“Учрашув ёмғирли об-ҳаво туфайли кейинчалик бўлиб ўтади. Ҳозирча муддати аниқ эмас”, - дейилади хабарда.

Айни дамда Рим шаҳрида метро ва йўллар сув билан тўлган, шунингдек, шаҳарнинг айрим қисмида электр токи узилишлари содир бўлмоқда.

Рим шаҳри ҳокимияти стадионга тўпланган мухлисларнинг хавфсизлигини таминлай олмаслиги учун айнан шу қарор қабул қилинган.

Учрашув бугун, 10 сентябрь куни соат Тошкент вақти билан 18:00 да бошланиши режалаштирилганди.


Манба: www.gazzetta.it


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz