Қайднома

Қидирув

«Интер» ўз майдонида дебютантни мағлуб этишни уддалади

«Интер» ўз майдонида дебютантни мағлуб этишни уддалади

  10.09.2017 22:17
  0
  468
«Интер» ўз майдонида дебютантни мағлуб этишни уддалади

Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Интер» - «СПАЛ» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

«Жузеппе Меацца» стадионида кечган баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Мауро Икарди пенальтидан ҳисобни очиб жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганида Иван Перишич миланликларнинг ғалабасини мустаҳкамлаган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа Лучано Спалетти шогирдлари А сериядаги кетма-кет учинчи ғалабаларини тантана қилдилар.

Италия чемпионати, 3-тур

Интер – СПАЛ 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 27, пенальти Икарди, 2:0 – 87 Перишич.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Далберт, Д`Амброзио, Миранда, Гальярдини, Валеро (Весино, 78), Жоау Мариу (Брозович, 66), Кандрева (Эдер, 88), Перишич, Икарди.

СПАЛ – Гомис, Саламон, Викари, Вяйсянен, Скьяттарелла, Коста, Мора (Грасси, 78), Ладзари, Вивиани (Бонаццоли, 85), Палоски (Антенуччи, 66), Боррьелло.

Огоҳлантиришлар: Викари (22), Д`Амброзио (30), Мора (45), Гальярдини (58).


Манба: www.soccer.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz