Қайднома

Қидирув

Эйдур Гудйонсен футболчилик фаолиятини якунлади

Эйдур Гудйонсен футболчилик фаолиятини якунлади

  10.09.2017 23:51
  0
  576
Эйдур Гудйонсен футболчилик фаолиятини якунлади

Исландиялик ҳужумчи Эйдур Гудйонсен футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди, дея хабар қилмоқда Fotbollskanalen нашри.

Бироқ 38 ёшли футбол ҳали-бери футболни тарк этиш нияти йўқлиги ва нопрофессионал равишда ушбу спорт тури билан шуғулланишини айтиб ўтган.

Ўз фаолияти давомида Гудйонсен 10та чемпионатнинг 17 хил клубида ўйнаган. Буларнинг қаторида «ПСВ Эйндховен», «Болтон», «Челси», «Барселона», «Монако», «Тоттенхэм», «Сток Сити» ва «Фулхэм» каби клублар бор. Эйдурнинг сўнгги жамоаси Ҳиндистоннинг «Пуна Сити» клуби ҳисобланади.

Гудйонсен Исландия терма жамоаси сафида 88 ўйин ўтказиб, 26 голга муаллифлик қилган. Ҳужумчи ўз мамлакатида етти бор энг яхши футболчи номига сазовор бўлган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz