Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: Неймар - ПСЖ танловини тушунтириб бермади, демак гап пулда

Арсен Венгер: Неймар - ПСЖ танловини тушунтириб бермади, демак гап пулда

  11.09.2017 11:10
  0
  632
Арсен Венгер: Неймар - ПСЖ танловини тушунтириб бермади, демак гап пулда

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Неймар – нима учун Францияга кўчиб ўтганини тўлиқ тушунтириб бермади. Барча футболчилар яхши ўйинчилар билан бир жамоада тўп суришни истарди. Аммо Неймар бошқа йўлдан кетди, демак ҳамма гап пулда.

Ёки ПСЖ унга келажакда “Барселона”, “Реал” ўрнини боса оладиган клуб бўлиб кўринди. Балки шахсий сабаблар туфайли ўтган бўлиши ҳам мумкин.

Яна бир сабаби эса Неймар янги қурилаётган жамоада дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истаяпти”, – дейди Венгер belN Sports нашри учун берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий йилнинг 3 август куни 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтди ва дунёнинг энг қиммат футболчисга айланди.


Манба: www.beinsports.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz