Хабарингиз бор, бугун пойтахтимиздаги "Radisson" меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот ва сайлов конференцияси ўз ишини бошлади. Ушбу конференциядан бир нечта масалалар ўрин олган. Анжуман давомида федерация президенти ҳисоботи, ташкилотнинг молиявий ишлар бўйича ҳисоботи тингланади. Якунда эса Ўбекистон футбол федерациясига президент, вице-президент ва ижроқўм аъзолари сайланади... Муҳим масалага етиб келдик. ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев маълумот беришича, сайлов учун ягона номзод Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан берилган. Бу — Аҳмаджонов Умид Маҳамаджонович.
Бу инсон ҳозирда Ўзбекистон олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси вице-президенти, "Пахтакор" клуби вице-президенти лавозимларида ишлаб келмоқда. Конференция аъзолари бир овоздан уни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти этиб тайинланди. Умид Аҳмаджонов навбатдаги 4 йил давомида ўзбек футболини бошқаради.
ЎФФнинг ҳисобот-сайлов йиғилишида янги раҳбар сайланди. Ёзма равишда тақдим этилган Умид Аҳмаджонов номзодини барча делегатлар бир овоздан қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг, янги сайланган раҳбар ўз фикрларини қисқача баён қилди.
"Ишончингиз учун миннатдорчилик билдираман. Олдимизда турган йирик мусобақаларда терма жамоаларимиз яхши иштирок этиб, футболимизни юқори поғоналарга кўтаришга ваъда бераман" - деди Аҳмаджонов.
ЎФФнинг янги раҳбарияти билан танишинг:
ЎФФ президенти:
Аҳмаджон Умид Маҳаматжонович
ЎФФ вице-президенти:
Раматов Ачилбай Жуманиёзович
Бобожонов Пўлат Раззақович
Исроилов Шоакрам Холматович
ЎФФ ижроқўм аъзолари:
Қурбонов Рустам Жавдатович
Шодиев Бобур Шодиевич
Алиев Мурод Боқиевич
Ражабов Мансур Қўчқўрович
Ярашев Комил Деҳқонович
Жалолов Наримон Жалолович
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20