Осиё чемпионлар лигасининг чорак финали жавоб баҳсидан ўрин олган «Гуанчжоу Эвергранд» – «Шанхай СИПЖ» учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг жамоаси «Шанхай СИПЖ» чорак финалнинг илк ўйинида 4:0 ҳисобида зафар қучганди.
Бироқ бугунги учрашувда гуанчжоуликлар ҳотиржамликка берилган меҳмонларни жазолашлари мумкин эди. «Гуанчжоу Эвергранд» иккита бразилиялик легионери Дуглас Алан ва Рикардо Гулартнинг дубли эвазига асосий вақтда 4:0 ҳисоби билан якунлади ва қўшимча бўлимлар белгиланишига эришди.
Қўшимча таймларда меҳмонлар сафида иккита четлатиш бўлди, бироқ шунга қарамай шанхайликлар Халкнинг голи эвазига ярим финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлдилар.
Тўртинчи бўлим тугашига икки дақиқа қолганда мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар ва Гуларт 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажариб, ўйиндаги хет-тригини нишонлади.
ОФК регламентига кўра қўшимча таймларда сафардаги гол қоидаси амалда бўлмайди. Шу боис ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожат қилинди.
Унда Андре Виллаш Боаш шогирдлари омадлироқ чиқдилар. Шу тариқа драматик руҳда кечган баҳсда Одил Аҳмедовнинг жамоаси ярим финалга йўл олди.
ОЧЛ, чорак финал
Жавоб учрашуви
«Гуанчжоу Эвергранд» – «Шанхай СИПЖ» 5:1 (5:6)
Голлар: 1:0 – 21 Дуглас Алан, 2:0 – 35 Дуглас Алан, 3:0 – 83 Рикардо Голарт, 4:0 – 90+1 Рикардо Голарт, 4:1 – 110Халк, 1:5 – 118 Рикардо Голарт (пенальти).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20