Қайднома

Қидирув

«МЮ» ЕЧЛга қайтишини ишончли ғалаба билан нишонлади

«МЮ» ЕЧЛга қайтишини ишончли ғалаба билан нишонлади

  13.09.2017 07:16
  0
  649
«МЮ» ЕЧЛга қайтишини ишончли ғалаба билан нишонлади

Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 1-турига старт берилди.

Дастлабки турдан ўрин олган учрашувда “Манчестер Юнайтед” ўз уйида Швейцариянинг “Базел” клубини қабул қилди.

Учрашув бошида Гейнрих Мхитарян бир нечта қулай вазиятларни қўлдан бой берди. 

19- дақиқада жамоани сардор сифатида бошлаб тушган Поль Погба жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Маруан Фуллайни тушди.

Айнан шу Феллайни учрашувнинг 35-дақиқасида “МЮ”нинг жорий мавсум Чемпионлар Лигасидаги дастлабки голини киритди.

“Қизил иблислар” иккинчи бўлимни бошидан устунликни қўлга олишга эришишди. 53-дақиқада Дейли Блинднинг ажойиб узатмасидан сўнг Ромелу Лукаку боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Учрашув якунига қадар жамоалар ҳужум қилишга шошилишмади. Бироқ 84-дақиқага келиб захирадан майдонга тушган Маркус Решфорд ўйин қаҳрамонларидан бири Феллайнининг пасидан сўнг учрашувга нуқта қўйди, 3:0.

Манчестер, “Олд Траффорд” стадиони

“Манчестер Юнайтед” –  “Базел” – 3:0  (1:0)

Голлар: 1:0 – 35 Феллайни 2:0 – 53 Лукаку 3:0 – 84 Решфорд

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Блинд, Мата (Решфорд 77), Янг, Погба (Феллайни 19), Матич, Мхитарян, Марсьяль (Лингард 69), Лукаку.

Базель – Вацлик, Сухи, Альварес, Риверос (Оберлен 77), Аканжи, Штеффен, Жака, Эльюнусси, Дзуффи, Ланг, ван Вольфсвинкел (Бюа 66).

Огоҳлантиришлар:Баланта, 28. Янг, 38. Блинд, 58. Ланг, 61. Жака, 82.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz